Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Ғаллаорол туман

Ғаллаорол туман

Ғаллаорол тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси

Окбоев Жалолитдин Жамолович

 (Хизмат лавозимида - 2018 йил 18 октябрдан)

Тел: 0(372) 432-13-34, 432-12-88
Факс: 0(372) 432-11-88
E-mail: gallaorol@jizzax.uz
Функция ва вазифалари

Қабул вақти: Шанба 9:00-12:00

Манзили:  Ғаллаорол тумани, Мустақиллик кўчаси, 49-уй

Почта индекси: 130400


Расмий веб сайти – www.gallaorol.uz

Ғаллаорол тумани 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган.

Маъмурий маркази - Ғаллаорол шаҳри

Майдони - 1,95 минг. кв. км. (194 852 га) шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари – 91551 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар – 6738 га, лалми ерлар 84813 га, кўп йиллик дарахтзорлар – 3348 га, ернинг ўртача бонитети – 54,9 балл, яйловлар – 72315 га;

турар жой ва томорқа ерлари – 3351 га, автомобил ва ички йўллар – 2282 га, ўрмон ва дарахтзорлар – 762 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар – 215,18 га, дарё ва каналлар – 141,5 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлар, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) – 20319 га.

Аҳоли сони: – 164,4 минг киши.

Туманда 29 та маҳалла, 30,0 мингта хонадон ва 38,9 мингта оилалар мавжуд.

Аҳолининг миллий таркиби: ўзбеклар – 97,2 % (159,8 минг киши), руслар– 0,61% (1,0 минг киши), тожиклар – 0,096% (0,2 минг киши) ва бошқалар 2,9% (3,4 минг киши).

Жиззах вилоятининг Фориш, Ш.Рашидов ва Бахмал туманлари ҳамда Самарканд  вилоятининг Пайариқ ва Булунғур туманлари билан чегарадош.

Демографик ҳолат 2017 йилда 2,8 кишига (ёки 1,7 фоиз) ўсди.

Меҳнат ресурслари: меҳнатга лаёқатли аҳоли 93,1 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли 57,8 минг нафар, иш билан банд аҳоли 54,6 минг нафар, жами ишсизлар 3,1 минг нафар (ишсизлик даражаси 5.4%).

Табиий иқлими географияси ва табиий бойликлари:

Туманда пишган ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган соф тупроқ заҳиралари мавжуд.

Қишлоқ хўжалик ва саноат махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ғалла: 2017 йилда давлат буюртмаси 13,1 минг. тн. - ҳақиқатда 11,2 минг тн. ёки белгиланган режа 85,1 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 4,2 фоиз, 9-ўринда).

Пилла: 2017 йилда пилла етиштириш режаси 60,5 тн. – ҳақиқатда 40,9 тн. ёки белгиланган режа 67,6 % га бажарилган (вилоятдаги улуши 10,5 фоиз, 3-ўринда).

Саноат корхоналари 124 та, шу жумладан йирик саноат корхоналари мавжуд эмас.

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар 7 та: МЧЖ шаклидаги "Қўйтош кони" қўшма корхонаси (Россия, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш), МЧЖ шаклидаги "Sogda tomat konserva" хорижий корхонаси (Россия, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш), МЧЖ шаклидаги "Didosa paint" хорижий корхонаси (Туркия, лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш), МЧЖ шаклидаги "Qo'ytosh granit" қўшма корхонаси (Хитой, гранит ишлаб чиқариш), "Nika koni" МЧЖ (Россия, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш), "Agro nivas food export" МЧЖ (Туркия, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш), "MA-IL-RIS" МЧЖ (Россия, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2017 йилда – 69,1 млрд. сўм, ўтган 2016 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 84,1 %.

Кичик бизнес субъектлари 3292 та (шундан: 2498 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони – 31,7 га).

Чорвачилик хўжаликлари – 77 та, балиқчилик хўжаликлари – 4 та, паррандачилик хўжаликлари – 29 та.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 423,8 минг сўм (12), халқ истеъмоли моллари 359,4 минг сўм (11), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 2866,1 минг сўм (7), жами хизматлар кўрсатиш 1239,1 минг сўм (4), экспорт 15,8 АҚШ доллар (9).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш: 2017 йилда сут маҳсулотлари  0,4 минг тонна (жами етиштирилган сут 81,4 минг тонна, қайта ишлаш даражаси 0,5 %) қайта ишланган.

гўшт маҳсулотлари 25,3 минг тонна, сабзавотлар 118,1 минг тонна, мевалар 16,8 минг тонна, узум 11,5 минг тонна етиштирилган бўлсада умуман қайта ишланмаган.

Интенсив боғлар 18 та субъектда 324,3 гектар. (2017 йилда интенсив боғлар янги ташкил этилмаган)

Иссиқхоналар 73 та субъектда 0,97 гектар (шундан 2017 йилда 71  та субъектда 0,71 гектар (аҳоли томорқаларида).

Бандликни таъминлаш дастури доирасида 3697 та янги иш ўринлари яратилди.

Инвестиция сиёсати. 2017 йилда 82,0 млрд.сўм капитал маблағлар ўзлаштирилди, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 93,5 фоиз.

Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми: 2017 йилда - 54,4 млрд. сўм, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 88,3 %.

Дастурлар йўналишида 2017 йилнинг якуни билан саноат йўналишида  8,4 млрд. сўмлик 22 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 15,4 млрд. сўмлик 63 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида
15,1 млрд. сўмлик 221 та лойиҳалар амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 6,4 млн. АҚШ доллар, шундан экспорт қилинган маҳсулотлар 2,6 млн. АҚШ долар, импорт маҳсулотлари  3,8 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

2017 йилда ҳудудий экспорт 2,6 млн. доллар, ҳудудий экспортёрлар сони 7 та. 1,7 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган (прогноз 21,3 млн. доллар (бажарилиши- 8 %).

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар