Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Арнасой тумани

Арнасой тумани

 Арнасой тумани ҳокими

Бердибоев Жамолиддин Абдуғаниевич

(Хизмат лавозимида 2018 йил 4 апрелдан)

Тел: 0(372) 372-12-44
Факс: 0(372) 372-14-40
E-mail: arnasoyt@umail.uz
Функция ва вазифалари

Қабул вақти:Шанба 8:00-12:00

Манзили: Арнасой тумани, Ғолиблар қўрғони, Самарқанд кўчаси, ҳокимият биноси

Почта индекси: 130200


Расмий web сайти: www.arnasoy.uz

Арнасой тумани 1975 йил 26 ноябрда ташкил этилган.

Маъмурий маркази – Ғолиблар шаҳарчаси.

Майдони – 0.49 минг. кв.км (48176 га) шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари – 33336 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар – 31495 га, кўп йиллик дарахтзорлар – 578 га, ернинг ўртача бонитети – 49,0 балл, яйловлар – 3792 га;

турар-жойлар ва томорқа ерлари – 934 га, ўрмон ва дарахтзорлар – 161 га; каналлар жами 70,9 км. ни ташкил этади ва бундан ташқари 496,2 км ички суғориш тармоқлари (латок) мавжуд.

Аҳоли сони: – 44,5 минг киши.

Туманда 13 та маҳалла, 6,1 мингта хонадон ва 8,4 мингта оилалар мавжуд.

Миллий таркиби: ўзбеклар – 82,5% (36,7 минг киши), руслар – 1,0%
(0,45 минг киши), татарлар-0,2 % (0.099 минг киши), қирғизлар-5.4%
(2.38 минг киши), тожиклар–4,6% (2,1 минг киши), қозоқлар-4.8%
(2.15 минг киши), туркманлар-0.1% (0.04 минг киши) ва бошқалар 1,4% (0,6 минг киши).

Фориш, Мирзачўл, Дўстлик, Пахткаор ва Зафарабод туманлари билан чегарадош.

Демографик ҳолат 2017 йилда 0,6 минг киши (ёки 1,01 фоиз)га ўсди.

Меҳнат ресурслари: меҳнатга лаёқатли аҳоли 28,4 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли 16,8 минг нафар, иш билан банд аҳоли 17,3 минг нафар, жами ишсизлар 0,9 минг нафар (ишсизлик даражаси 2,0%).

Табиий иқлими географияси ва табиий бойликлари:

Қишлоқ хўжалик ва саноат махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Пахта: 2017 йилда давлат буюртмаси 19,6 минг. тн. – ҳақиқатда
20,1 минг тн. ёки белгиланган режа 102,2 % га бажарилган (вилоятдаги улуши 11,8 фоиз, 5-ўринда).

Ғалла: 2017 йилда давлат буюртмаси 24,9 минг. тн. – ҳақиқатда 24,95 минг тн. ёки белгиланган режа 100,2 % га бажарилган (вилоятдаги улуши 9,4 фоиз,5-ўринда).

Пилла: 2017 йилда пилла етиштириш режаси 49,0 тн. – ҳақиқатда 35,8 тн. ёки белгиланган режа 73,1 % га бажарилган (вилоятдаги улуши
9,2 фоиз, 4-ўринда).

Саноат корхоналари 31 та, шу жумладан йирик саноат корхоналари (1 та): «Учтепа пахта заводи» АЖ (пахтани қайта ишлаш).

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар 1 та: 2017 йил
17 август куни туман Давлат хизматлари марказидан давлат рўйхатдан ўтган
"МТТ SEA FOOD" масъулияти чекланган жамият.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: – 2017 йилда
67,9 млрд.сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати – 99,4 %.

Кичик бизнес субъектлари – 2017 йилда 232 та, шундан саноат
31 та,
қишлоқ хўжалиги 64 та, транспорт 20 та, қурилиш 18 та, савдо 73 та маиший хизмат кўрсатиш 16, умумий овқатланиш ва сервис хизматлари 10 та    .  

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: 2017 йилда туманда саноат маҳсулоти 1535,5 минг сўм, халқ истеъмоли моллари 825,5 минг сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти  4462,7 минг сўм, жами хизматлар кўрсатиш 1083,4 минг сўм, экспорт 1,3 млн АҚШ доллар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш: 2017 йилда туманда қишлоқ хўжалиги махсулотлари қайта ишланмаган.

Иссиқхоналар 2017 йилда аҳоли хонадонларида 65 та субъектда 24,0 гектар.

Бандликни таъминлаш дастури доирасида 2017 йилда 1196 та  янги  иш ўринлари яратилди.

Инвестиция сиёсати. 2017 йилда 23,0 млрд.сўм капитал маблағлар ўзлаштирилди, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 95,9 фоиз.

Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми: 2017 йилда - 15,4 млрд. сўм, ўтган йилга нисбатан ўсиш  суръати 92,2 %.

Дастурлар йўналишида 2017 йилнинг якуни билан саноат йўналишида  40,15 млн. сўмлик 17 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 13947,0 млн. сўмлик 51 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 6290 млн. сўмлик 24 та лойиаҳалар амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 1,3 млн. АҚШ доллар, шундан экспорт қилинган маҳсулотлар 1,3 млн АҚШ долларни ташкил этди

2017 йилда ҳудудий экспорт 1,3 млн. доллар, ҳудудий экспортёрлар сони 4 та. 1,3 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган (прогноз 2727,0 млн. доллар (бажарилиши- 65 %).

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар