Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

Бахмал тумани

Бахмал тумани ҳокими

Анорбоев Муса Тўраевич

(Хизмат лавозимида 2018 йил 4 апрелдан)

Тел: 0(372) 412-16-06
Факс: 0(372) 412-12-02
E-mail: baxmalt@umail.uz
Функция ва вазифалари
Қабул вақти: Шанба 9:00-12:00

Манзили: Бахмал тумани, Ўсмат шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси, 42-уй

Почта индекси: 131000


Расмий веб-сайти: www.jizzaxbaxmal.uz

Бахмал тумани 1943 йил 8 майда ташкил этилган.

Маъмурий маркази –  Ўсмат шаҳарчаси.

Майдони – 1,86 минг. кв.км. (186 437 га) шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари – 106 544 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар – 3741 га, лалми ерлар  33602 га, кўп йиллик дарахтзорлар – 5794 га, ернинг ўртача бонитети – 51 балл, яйловлар – 60551 га;

турар жой ва томорқа ерлари – 7705 га, автомобил ва ички йўллар – 1 698 га, ўрмон ва дарахтзорлар – 55676 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар – 809  га, дарё ва каналлар – 1253 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлар, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) – 10462 га.

Аҳоли сони –149,2 минг киши.

Туманда 26 та маҳалла, 22,5 мингта хонадон ва 28,1 мингта оилалар мавжуд.

Аҳолининг миллий таркиби: ўзбеклар – 91,5 % (136,5 минг киши), қирғизлар  7,4 %  (11,1 минг киши), тожиклар – 0,3 % (0,5 минг киши) ва бошқалар – 0,8 % (1,1 минг киши).

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Зомин ва Ш.Рашидов туманлари, Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳамда Тожикистон Республикаси билан чегарадош.

Демографик ҳолат 2017 йилда 2,9 минг кишига (ёки 1,9 фоиз) ўсди.

Меҳнат ресурслари: меҳнатга лаёқатли аҳоли 77,8 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли  49,2  минг нафар, иш билан банд аҳоли 46,4 минг нафар, жами ишсизлар 2,8 минг нафар (ишсизлик даражаси 5,7%).

Табиий иқлими географияси ва табиий бойликлари:

Туманда пишган ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган соф тупроқ заҳиралари мавжуд.

Туман қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ғалла: 2017 йилда давлат буюртмаси 6,5 минг. тн. - ҳақиқатда
7,9 минг тн. ёки белгиланган режа 122,1 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 3,0 фоиз, 10-ўринда).

Пилла: 2017 йилда пилла етиштириш режаси 58 тн. – ҳақиқатда
31,4 тн. ёки белгиланган режа 54,1 % га бажарилган (вилоятдаги улуши
8,1фоиз,6-ўринда).
Саноат корхоналари 46 та, шу жумладан йирик саноат корхоналари мавжуд эмас.

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (1): «Baxmal juice master» МЧЖ қўшма корхонаси (Саудия Арабистони, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2017 йилда –
42,7 млрд. сўм, ўтган 2016 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 97,9 %.

Кичик бизнес субъектлари 2021 та (шундан: 1589 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони – 20,2 га).

Чорвачилик хўжаликлари - 50 та, балиқчилик хўжаликлари – 5 та, паррандачилик хўжаликлари – 3 та.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 288,6 минг сўм (13), халқ истеъмоли моллари 280,5 минг сўм (13), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 2813,3 минг сўм (8), жами хизматлар кўрсатиш 683,4 минг сўм (12),экспорт 4 АҚШ доллар (12).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш: 2017 йилда гўшт маҳсулотлари 2,1 минг тонна (жами етиштирилган гўшт 33.8 минг тонна, қайта ишлаш даражаси 6,3 %) сут маҳсулотлари  28,5  минг тонна (жами етиштирилган сут 107,5 минг тонна, қайта ишлаш даражаси 26,5 %), сабзавотлар 1,5 минг тонна (жами етиштирилган сабзавот
 45,6  минг тонна, қайта ишлаш даражаси 3,2 %), мевалар 7,6 минг тонна (жами етиштирилган мева 35,7  минг тонна, қайта ишлаш даражаси 21,3 %).

Интенсив боғлар 56 та субъектда 896  гектар (шундан 2017 йилда янги ташкил этилган 16 та субъектда 337 гектар).

Иссиқхоналар 9 та субъектда 0,7 гектар (шундан 2017 йилда 7  та субъектда 0,2 гектар).

Бандликни таъминлаш дастури доирасида 2723 та янги иш ўринлари яратилди.

Инвестиция сиёсати. 2017 йилда 53,5 млрд.сўм капитал маблағлар ўзлаштирилди, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 95,6 фоиз.

Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми: 2017 йилда - 49,3 млрд. сўм, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 98,7 %.

Дастурлар йўналишида 2017 йилнинг якуни билан саноат йўналишида11,4 млрд. сўмлик  10 та,  хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида  31,9 млрд. сўмлик  50 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида  16,4  млрд. сўмлик 84 та лойиаҳалар амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 1,7 млн. АҚШ доллар, шундан экспорт қилинган маҳсулотлар 0,6 млн. АҚШ доллар, импорт маҳсулотлари 1,2 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

2017 йилда ҳудудий экспорт  0,6 млн. доллар, ҳудудий экспортёрлар сони  4 та. 0,6 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган (прогноз 3,8 млн. доллар (бажарилиши- 15,8 %).

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар