Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ишбилармон раҳбар солиқ қарздорлигига йўл қўймайди

Ишбилармон раҳбар солиқ қарздорлигига йўл қўймайди

25 май 2018 йил
811
0

2018 йил 12 май куни Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси вилоят бўлими ходимлари ҳамкорликда ижро ҳужжатлари асосида жами 37 та корхонанинг солиқ қарзини мол-мулки ҳисобидан ундириш мақсадида хатлов  ўтказилди.

Жумладан, Арнасой туман "Қишлоқ ва сув хўжалиги” бўлимига тегишли "Chevrolet Niva” русумли автомашина, Бахмал туман "Бахмал Пилла” МЧЖга қарашли маъмурий бино комплекси, Зарбдор туманидаги "VERBUT” МЧЖга қарашли "GENTRA” ва "Газель” русумли автомашиналар, Мирзачўл туманида "Shaxrizoda Nozima” XKга қарашли cавдо дўкони ва Форишда туман Ободонлаштириш бошқармасига тегишли "Damas” русумли автомашиналар хатловдан ўтказилди.

Солиқ қарзларини мажбурий ундириш  бироз муаммоли ва ташвишли иш. "Мажбурий ундириш”  иборасининг ўзиёқ  кишида аллақандай нохушлик уйғотади. Шунга қарамай, қарздор ташкилотлар билан муносабатларни ўзаро манфаатлар асосига қуришга  интилиш зарур.

Жорий йилнинг ўтган даврида қарздор корхоналар солиқ қарзини ундиришни Солиқ кодексининг 61-62-63-моддаларига  асосан уларнинг мол-мулкига қаратиш бўйича 118,0 миллиард сўмлик 61173 та огоҳлантириш талабномалари юборилган. Ҳозирда 23,8 млрд. сўм қарздорлик ундирилиши таъминланди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Солиқ кодексининг 59-моддаси талабига кўра  солиқ тўловчи солиқ мажбуриятлари бўйича белгиланган тўлов миқдорини  муддатидан кечиктирмасдан  амалга ошириши шарт бўлиб, олиб борилаётган кенг қамровли  тушунтириш ишлари самараси туфайли,  корхоналар томонидан тўлов муддати келгач, банкдаги ҳисобварағига  тўлов топшириқномаси қўйилиши  ва улар бўйича  тўловларнинг  амалга оширилиши  юзасидан 91,4 млрд.сўмга 280826 та инкассо топшириқномалари қўйилиб, шундан 24,6 млрд.сўми ундириб олинди.

Вилоят бўйича 2018 йил 1 май ҳолатига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалар олдидаги жами солиқ қарздорлиги 151,1 млрд. сўмни, шундан 25,1 млрд.сўми (16,6 фоизи) тўлов муддати узайтирилган, 126,0 млрд.сўми (83,4 фоизи) жорий солиқ қарзларини ташкил қилиб, 2018 йил 1 январга нисбатан жами 5,5 млрд. сўмга камайган.

- Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш мақсадида Солиқ кодексининг 65-моддасига асосан иқтисодий судга 81,5 млрд. сўмлик 5322 та аризалар киритилди, -дейди Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси солиқ қарздорлигини ундириш шўъбаси бошлиғи Бахтиёр Муродов. Ҳозирда мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда солиқ қарздорликларини хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулкидан ундириш мақсадида чиқарилган 6516та 84,4 млрд.сўмлик иқтисодий судининг ижро варақалари қолдиқ ижрода турибди.

 

Жиззах вилоятида солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари
(2018 йил 1 май ҳолатига)
·       Жисмоний шахсларнинг ер солиғидан вилоят жами солиқ қарзи 2 708,0 млн.сўмни ташкил қилиб, ой бошига нисбатан 115,4 млн.сўмга камайган.
·       Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғидан вилоят бўйича жами солиқ қарзи 3 109,9 млн.сўмни ташкил қилиб, ой бошига нисбатан 165,9 млн.сўмга камайган.
·       Жисмоний шахсларнинг декларация тўловларидан вилоят бўйича жами солиқ қарзи 1016,5 млн.сўмни ташкил қилиб, ой бошига нисбатан 162,5 млн.сўмга камайган.

 

Афсуски, барча раҳбарлар ҳам  солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни белгиланган муддатда  тўламаслик бюджет сиёсати барқарорлигига путур етказишини тўлиқ ҳис этмайдилар. Ўз муддатида амалга оширилмаган тўловлар натижасида солиқ қарздорлиги ҳосил бўлиши ва кўпайиши, тўлов қобилияти йўқолиб корхона банкротлик ҳолатига тушиши туфайли, мавжуд иш ўринлари йўқолишига сабаб бўлмоқда.

Раҳбар изланса, интилса, имконият қидирса, аввало, солиқ қарзларининг ҳосил бўлишига йўл қўймайди. Айрим объектив сабаблар билан қарздорлик юзага келган тақдирда ҳам уларни бартараф этиш чорасини кўра олади.

Қаерда жамоа бошида ишнинг кўзини биладиган, тадбиркор, одамларни ягона мақсад йўлида жипслаштириб,  ишга сафарбар эта оладиган раҳбар турган бўлса, ўша ерда солиқларни ўз вақтида тўлашда муаммо бўлмайди, ишчиларнинг моддий манфаатдорлиги ошади, солиқ қарздорлигига йўл қўйилмайди.

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик

 билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар