Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ғаллаоролдаги умумий овқатланиш шаҳобчасида солиқдан қочиш ҳолати аниқланди

Ғаллаоролдаги умумий овқатланиш шаҳобчасида солиқдан қочиш ҳолати аниқланди

02 февраль 2019 йил
444
0

Бугун солиқ хизмати органлари текширувчи эмас, инсофли солиқ тўловчиларнинг яқин кўмакчисига айланмоқда. Хусусан, Жиззах вилоят давлат солиқ хизмати органларининг ходимлари ҳар куни жойларга чиқиб, умумбелгиланган солиқ тўлови тизимига ўтаётган корхоналар раҳбар ва бош ҳисобчиларига қўшилган қиймат солиғи бўйича тушунтиришлар берилмоқда. Шу билан бирга солиқдан қочиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан профилактик тадбирлар ҳам ўтказилмоқда. 

2019 йил солиқ сиёсати концепцияси билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, вилоятда 458 та корхона қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартибига ўтди. 2 минг 652 та корхона эса ресурс солиқлари, 13 та якка тадбиркор умумбелгиланган солиқлар, 65 та якка тартибдаги тадбиркор эса ягона солиқ тўловининг тўловчиси сифатида солиқ органларида қайта ҳисобга олинди. Бу рақамлар яна ўсмоқда. 

Жиззах вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан мунтазам равишда умумбелгиланган солиқ тўловига ўтаётган корхоналарда индивидуал тарзда кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатида хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айланишига эришишдир. 

- Ўтган йил якунларига кўра, 1 миллиард сўм маҳсулот айланмасига эга бўлган   барча хўжалик субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловига ўтиб, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш борасида тушунмовчилик бўлган айрим субъектлар учун мунтазам равишда семинарлар ташкил этилди, - вилоят ДСБ Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлими катта инспектори Қобилжон Маматқулов.

Солиқ органлари томонидан доимий равишда тушунтириш, профилактика ишлари олиб борилаётганлигига қарамасдан, айрим тадбиркорлик субъектларининг солиқлардан қочиш ҳолатлари ҳам аниқланмоқда. Ғаллаорол туманида фаолият юритувчи “Caravan Best Group” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шаҳобчасида ўтказилган ўрганиш мобайнида ноқонуний фаолият юритилаётганлиги маълум бўлди. Солиқ хизмати ходимлари томонидан аниқланган ҳолатлардан бири шундаки, мазкур шаҳобчада бир эмас 3 та тўлов терминалларидан фойдаланилаётганлиги аниқланди. Шундан биттаси шаҳобчанинг ўзига тегишли бўлиб, қолгани якка тартибдаги тадбиркорлар Тожиев Икром Бердиевич ҳамда Абдуғаффоров Мансурбек Ўктам ўғлига тегишли эканлиги аниқланди. Ҳаттоки, Икром Тoжиев 2018 йил сентябрь ойида фаолиятини тўхтатган бўлса-да, тўлов терминалидан ноқонуний фойдаланаётганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, умумий овқатланиш шаҳобчасининг спиртли ичимликлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензияси ҳам мавжуд эмас. Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ЯТТларга тегишли бўлган иккита тўлов терминаллари мусодара қилиниб, банкларга топширилди. Шаҳобча раҳбариятига зарур тушунчалар берилиб, фаолиятини қонуний асосда давом эттиришнинг афзалликлари тушунтириб ўтилди.

Мухтасар айтганда, солиқ органлари ходимлари солиқ тўловчилар ва тадбиркорлик субъектларини текширувчи орган эмас, балки уларга кўмакчи бўлишни ўз олдига мақсад қилмоқда. Зеро, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ҳаётий тамойил асосида иш юритиш энг долзарб вазифалардан биридир. 

 

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар