Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Дўстлик туманида хусусий мулкдорларнинг улуши қандай?

Дўстлик туманида хусусий мулкдорларнинг улуши қандай?

25 апрель 2018 йил
818
0

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 517 тани ташкил қилиб, шундан 452 таси ёки 87,4 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 108 та (20,9 фоизи), қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 70 та (13,5 фоизи), саноат 52 та (10,1 фоизи), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 50 та (9,7 фоизи) ҳамда қурилиш 24 та (4,6 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 14,9 фойзи давлат мулкини ташкил этиб, қолган 85,1 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 32,5 фоизи хусусий корхоналар, 0,8 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 51,8 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

2017 йил январь-декабрда жами 123 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 87 та).

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 7,3 фоизи қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, 8,9 фоизи саноат, 12,2 фоизи савдо ва 8,1 фоизи қурилиш соҳаларига тўғри келади.

Ўисобот даврида 67 та корхона ва таш-килотлар фаолияти тугатилган бўлиб, улардан 40 таси (жами фаолияти тугатилганларнинг 59,7 фоизи) ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган.

2018 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолият турлари бўйича сони (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) 363 тани ташкил этган. Улардан эса 298 та кичик тад-биркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда.  Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳаси бўйича 67 та субъект рўйхатган олиниб, 53 таси, саноат бўйича 47 тадан 40 таси, қурилишга ихтисолашган 24 тадан 22 таси, савдо бўйича 108 тадан 87 таси, ташиш ва сақаш хизмати кўрсатувчи 35 тадан 30 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар бўйича 50 тадан 41 таси, ахборот ва алоқа хизматига асосланган11 тадан 5 та, бошҳа турдаги хизматлар кўрсатувчи 21 та субъектдан 20 таси фаолиб олиб бормоқда.

2018 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар сони 4 тани ташкил қилиб, барчаси фаолият кўрсатиб келмоқда. 2017 йил январь-декабрда 1 та хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилган.

2018 йилнинг 1 январь ҳолатига Дўстлик туманида жами 35 та оилавий корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 29 тага, фаолият кўрсатаётганлари эса 28 тани ташкил этиб, 6 тага кўпайганлиги кузатилган.

Дўстлик туманда рўйхатдан ўтган оилавий корхоналарнинг вилоятда тутган улуши 9,4 фоизга тенг бўлиб, ўтган йилга нисбатан 1,2 фоиз пунктга камайган, мос равишда фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар 0,4 фоиз пунктга камайиб, 8,3 фоизни ташкил этган.

Туманимиз аҳолисига нисбатан олиб қараганда, юридик шахс мақомига эга бўлган субъектлар сонини етарли деб бўлмайди. Президентимиз томонидан кичик бизнес субъектларига яратиб берилаётган имконият, имтиёз ва переференциялардан фойдаланиб, хизмат ва маҳсулотлар ишаб чиқариш турларини оширишимиз лозим. Шунингдек,  хорижий давлатларга ўзимизда ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотлар билан кучли рақобат майдонида ўрнимизга эга бўлмоимиз даркор.

 

Анвар Мамиров,

Дўстлик туман

Статистика бўлим бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар