Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Арнасойда 21 нафар коллеж талабалари солиқ имтиёзларидан фойдаланди

Арнасойда 21 нафар коллеж талабалари солиқ имтиёзларидан фойдаланди

16 май 2018 йил
775
0

Кейинги йилларда тадбиркорлик соҳасига оид қонунчиликнинг такомиллаштирилиши туфайли тадбиркорлик субъектларига кўплаб имтиёз вапреференциялар берилмоқда. Уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаш, молиявий қўллаб-қувватлаш ва замонавий хизматлар кўрсатиш кўлами кенгаймоқда.

Жумладан, якка тартибда тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш  борасида Ўзбекистон  Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги  379-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига киритилган ўзгаришга мувофиқ улар манфаатлари ҳимояланган. Янгидан рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни давлат рўйхатидан ўтказилган санадан кейинги ойдан бошлаб тўлаши кўрстаиб ўтилган.

Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, рўйхатдан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилиши, ўн икки ой ичида фаолият тугатилган тақдирда, қатъий  белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланиши белгилаб қўйилган. Бу эса тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган ҳамда коллеж битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишини йўлга қўйишда кенг имкониятлар яратиб беради.

Мазкур имтиёзлардан 2017 йил давомида Арнасой туманида  янгидан давлат рўйхатидан ўтган 96 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар фойдаланиб, уларга 14.7 млн.сўмлик  имтиёзлар қўлланилган бўлиб,  2016-2017 йилларда коллежни битирган 21 нафар ёшлар ўз тадбиркорлик фаолиятини  бошлаганлиги натижасида  уларга 28.9 млн.сўмлик имтиёзлар берилди.

Шу билан бирга тадбиркорлик  фаолиятини  амалга ошириш давомида 3 нафаргача ёлланма ходимлардан фойдаланиши, агар коллеж битирувчилари ишга олинганда уларга ўн икки ой давомида қатъий солиқни тўлашдан озод этилиши  янги иш ўринлари  яратилишида қулай имконият бўлмоқда. Бунинг натижасида туманда бугунги кунда 22 нафар тадбиркорлар томонидан 22 нафар ёлланма ходимлар иш билан таъминланиб, улар томонидан ўтган давр мобайнида бюджетга 2.4 млн.сўм миқдорида қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадаллари тўлаб берилди.

                                        Ўктам  Бегашов, Арнасой  туман ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар