Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зоминда йўлнинг аҳволи қандай?

Зоминда йўлнинг аҳволи қандай?

19 май 2018 йил
1 000
0

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида тумандаги халқаро ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларни сифатли сақланишини таъминлаш ва келгусида реконструкция қилиш ишлари юзасидан режалаштирилаётган чора-тадбирларга қаратилди.

Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси рахбари ўринбосари Нодира Хўжамқулова таъкидлашича 2017 йилда асосий фаолият бўйича 19 494179633 сўм иш бажарилган бўлиб, шундан 405 км умум фойдаланувдаги йўлларни сақлаш ишлари, 16 км таъмирлаш, 12 км 4р 40 "Даштобод-Зомин-Бахмал-Ғаллаорол” автомобил йўлини, "Даштобод-Сохибкор-Сават” автомобил йўлининг 6 км қисмидан 4р 40 "Даштобод-Зомин-Бахмал-Ғаллаорол” автомобил йўлининг 2.7 кмда боғловчи янги йўналишдаги автомобил йўллари 3,5 км йўл таъмирланди. А-376 ”Қўқон-Жиззах” автомобил йўлида 8км қоплама таъмирланишига 12 156 839 480 сўм, Пудрат фаолияти бўйича 3 476 921191 сўмга ички хўжаллик йўллари ва массив йўллар таъмирланлиги ҳақида айтиб ўтилди.

-Туманда 1-чорак учун харажатлар режаси 25034.5млн. сўм деб белгиланган бўлса, даромадлар режаси учун 3896.4млн.сўм, тансфер миқдори учун 20573.1млн сўм тасдиқланган эди дейди,- Зомин тумани Молия бўлими мудири ўринбосари Анвар Дўстназаров.- Маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш мақсадида 12 турдаги солиқ тушумлари фоиз кўринишида туман махаллий бюджетида сақланиши белгиланган. Шунга кўра туман маҳаллий бюджетида сақланадиган даромад қисми, 2018 йил 1 чорак учун солиқ ва тўловлар режаси 4475.1млн.сўм га бажарилиб, режага нисбатан 548.7 млн. сўм ошиқча йиғилиб 114.9 фоизга бажарилган ишлар туман бюджетининг даромад базасини мустаҳкамлашга хизматқилади.

Йиғилишда депутатлар туманда халқаро ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларни сифатли сақланишини таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга жиддий эътибор қаратиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


Саида Умаралиева

O`zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар