Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

Фориш тумани

 Фориш тумани ҳокими

Мустанов Абдивалижон Саидович

(Хизмат лавозимида  2017 йил 2 сентябрдан)

Тел: 0(372) 452-18-66
Факс: 0(372) 452-17-95
E-mail: forish@jizzax.uz
Функция ва вазифалари
Қабул вақти: Шанба 10:00-15:00

Манзили:  Фориш тумани, Боғдон шаҳарчаси, Ш.Рашидов кўчаси, 3-уй

Почта индекси: 131200


Расмий веб сайти – www.forish.uz

Фориш тумани 1935 йил 9 февралда ташкил этилган.

Маъмурий маркази – Боғдон шаҳарчаси.

Майдони: 9,67 минг. кв.км. (956 476 га) шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари – 439 649 га, шу жумладан суғориладиган ерлар - 419 га, лалми ерлар - 20 103 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 1029 га, ернинг ўртача бонитети 20 балл, яйловлар 404973 га.

Аҳоли сони: 89,5 минг киши

Туманда 25 та маҳалла, 16 мингта хонадон ва  18,9 мингта оилалар мавжуд.

Миллатлар таркиби: ўзбеклар – 90,9 % (81388 киши), қозоқлар – 0,4 % (353 киши), тожиклар – 8,5 % (7583 киши), руслар – 0,09% (80 киши.), татарлар – 0,03 % (33 киши), ва бошқа миллат вакиллари 0,07% (63  киши).

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Зафаробод, Ш.Рашидов, Мирзачўл, Арнасой туманлари, Самарқанд вилояти хамда Навоий вилоятлари билан чегарадош.

Демографик ҳолат 2017 йилда 1,4 минг кишига (ёки 101,6 фоиз) ўсди.

Меҳнат ресурслари: меҳнатга лаёқатли аҳоли 52,2 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли 28,3 минг нафар, иш билан банд аҳоли 25,0 минг нафар, жами ишсизлар 3300 нафар (ишсизлик даражаси 11,7%).

Табиий иқлими географияси ва табиий бойликлари:

Туманни табиий иқлими географияси релъефи пасттекислик, қир, адир ва Нурота, Пистпли тоғ тизмаларидан иборат. Иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ, қурур, қиши совуқ келади. Йилига ўртача 340-360 мм ёнғин ёғади. Вегетация даври 216-218 кун. Адирлар қумтош, қум, мергель, песалардан таркиб топган. Туманда Арнасой, балиқли кўллари ва Айдар ботиғи жойлашган. Туман ҳудудида Ўрмон хўжалиги ва Нурота давлат қўриқхонаси мавжуд. Туманнинг “Кўтарматоғ” тизмаси таркибида катта миқдорда оҳак тош заҳираси мавжуд. Бу ҳудудда  охак, цемент, бўр, асбоцемент ишлаб чиқариш имконини беради. Бундан ташқари “Писталитоғ” тизмасида катта миқдорда темир оксидига тўйинган руда мавжуд. Шунингдек, “Учқулоч руда кони” ҳудудида катта миқдорда қўрғошин ва руҳ заҳиралари мавжуд. Туманнинг “Осмонсой” қишлоғида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун “Базальт” хом-ашё ресурслари мавжуд.

Туман асосан Қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ғалла: 2017 йилда давлат буюртмаси 2,1 минг. тн. – ҳақиқатда 2.0 тн. Ёки белгиланган режа 93,1 % га бажарилган. (вилоятдаги улулши 0,7 фоиз, 12-ўринда.)

Пилла: 2017 йилда етиштириш режаси 43 тн. – ҳақиқатда 17,4 тн. Ёки белгиланган режа 40,5 % га бажариган (вилоятдаги улулши 4,5 фоиз, 11-ўринда)

Саноат корхоналари сони 94 та, шу жумладан йирик саноат корхоналари (0)

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар сони (6 та):

  1. “ЖИТОНГ ПЛЮС” МЧЖ шаклидаги ҚХ (Хитой, ёзув коғози ишлаб чикариш);
  2. “МЕГА ИНВЕСТ ИНДУСТРИАЛ” МЧЖ шаклидаги ҚК (Буюк Британия ва шимолий Ирландия, бошка тоифаларга киритилмаган нометалл минерал махсулотлар ишлаб чикариш);
  3. “ЗОМИН ЭКО САНОАТ” шуъба корхонаси (Туркия, Мевалар ва сабзавотларни кайта ишлаш ва консервалашнинг бошка турлари);
  4. “ПАРАПЕТ” МЧЖ шаклидаги ҚК (Россия, Тошни кесиш, ишлов бериш ва пардозлаш);
  5. “БЕСТ МЕГА ПАРТНЕРС” МЧЖ шаклидаги ҚК (Хитой, Кийимдан ташкари тайёр тукимачилик махсулотлари ишлаб чикариш);
  6. “АФК КОМПАНИЯ” МЧЖ шаклидаги ҚК (Қозоғистон, Полиз экинлари етиштириш).

Саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми: 2017 йилда
60,8 млрд.сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 97,1 %. Туманнинг вилоятда тутган улуши 2,7 %.

Кичик бизнес субъектлари - 1201 та (шундан:. 461 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони - 250 га).

Ғаллачилик 167 та, чорвачилик хўжаликлари 232 та, Боғдорчилик, узумчилик мева-сабзавотчилик хўжаликлари 53 та, паррандачилик хўжаликлари  3 та ва бошқаларда 6 та.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 685,1 минг сўм, халқ истеъмоли моллари 476,8 минг сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти  2210,0 минг сўм, жами хизматлар кўрсатиш 786,4 минг сўм, экспорт 3,0 млн АҚШ доллар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш: 2017 йилда гўшт маҳсулотлари 19911 тонна (ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 107,1 %) сут маҳсулотлари 31 677 тонна (ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 107,5 %), тухум 8 945 минг дона (ўтган йилга нисбатан 93,3 % кам).

Иссиқхоналар 48 та субъектда 7,2 гектар (шундан 2017 йилда 12 та субъектда 0,5 гектар)

Бандликни таъминлаш дастури доирасида 2416 та янги иш ўринлари яратилди.

Инвестиция сиёсати. 2017 йилда 100,0 млрд.сўм капитал маблағлар ўзлаштирилди, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 109,9 фоиз.

Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми: 2017 йилда - 50,9 млрд. сўм, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 106,5 %.

Дастурлар йўналишида 2017 йилнинг якуни билан
254 592 млн.сўмлик  94 та лойиаҳалар амалга оширилиб, 407 та янги иш ўринлари яратилган.

Ташқи савдо айланмаси: 2017 йилда 12,2 млн. АҚШ доллар, шундан экспорт 3,0 млн. АҚШ доллар, импорт - 9,1 млн. АҚШ доллар.

2017 йилда 1 та ҳудудий корхона томонидан 145,8 минг. АҚШ доллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган (прогноз 652,2 минг.доллар (бажарилиши- 44,7 %).

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар