Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Мирзачўл тумани

Мирзачўл тумани

Мирзачўл тумани ҳокими

Холмуродов Комил Адҳамович

(Хизмат лавозимида 2018 йил 1 ноябрдан)

Тел: 0(372) 312-21-32, 312-21-11
Факс: 0(372) 312-14-44
E-mail: m.xolbutayev@umail.uz
Функция ва вазифалари
Қабул вақти:Шанба 9:00-12:00

Манзили:  Мирзачўл тумани, Ўзбекистон кўчаси, 29-а уй

Почта индекси: 130300


Расмий веб сайти – www.mirzachul.uz

Мирзачўл тумани 1967 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази – Гагарин шахри.

Майдони: 0,72 минг кв.км (72 000 га) шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари – 45 478 га, шу жумладан: суғориладиган ерлар 30903 га, кўп йиллик дарахтзорлар – 814 га, ернинг ўртача бонитети 46,5 балл, яйловлар 3610 га.

Аҳоли сони: – 49,3 минг киши (эркак -24,2 минг киши, аёл -
25,1 минг киши).

Туманда 12 та маҳалла, 8811 та хонадон ва 10386 та оилалар мавжуд.

Миллатлар таркиби: ўзбеклар – 73,9 % (36437 киши), қозоқлар – 9,4 % (4658 киши), тожиклар – 5,0 % (2451 киши), руслар – 2,0%
(995 киши.), қирғизлар – 3,7 % (1821 киши), татарлар – 0,8 % (388 киши), озарбойжонлар – 0,5 % (247 киши), украинлар – 0,3 % (162 киши), ва бошқа миллат вакиллари 4,3% (2143 киши).

Дўстлик, Арнасой, Фориш туманлари, Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ҳамда Қозоқистон Республикаси билан чегарадош.

Демографик ҳолат 2017 йилда 1,2 минг кишига (ёки 2,4 фоиз) ўсди.

Меҳнат ресурслари: меҳнатга лаёқатли аҳоли 28,5 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли 20,7 минг нафар, иш билан банд аҳоли 19,8 минг нафар, жами ишсизлар 943 нафар (ишсизлик даражаси 4,5%).

Жами иқтисодиётда банд аҳолининг 12,4 мингтаси қишлоқ хўжалигида, 297 таси саноатда, 1,5 мингтаси қурилиш соҳасида,
5,4 мингтаси савдо ва бошқа соҳаларда фаолият юритиб келмоқда.

Табиий иқлими географияси ва табиий бойликлари мавжуд эмас.

Туман асосан Қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ғалла: 2017 йилда давлат буюртмаси 34,450 минг. тн. - ҳақиқатда 34,452 минг тн. ёки белгиланган режа 100,01 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 12,9 фоиз, 4-ўринда).

Пахта: 2017 йилда давлат буюртмаси 31,4 минг. тн. - ҳақиқатда 25,2 минг тн. ёки белгиланган режа 80,3 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 14,8 фоиз, 2-ўринда).

Пилла: 2017 йилда давлат буюртмаси 51,5 минг. тн. - ҳақиқатда 22,3 минг тн. ёки белгиланган режа 43,3 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 5,7 фоиз, 10-ўринда).

Кичик саноат корхоналари сони 48 та.

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар сони 1 та (Анкара Адана. Туркия балиқ уни ишлаб чиқариш)

Саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми: 2017 йилда
37,8 млрд.сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 96,2 %. Туманнинг вилоятда тутган улуши 1,7 %.

Кичик бизнес субъектлари - 1073 та (ш. ж. 732 та фермер хўжаликлари).

Пахта-ғаллачилик 523 та, чорвачилик хўжаликлари 33 та, Боғдорчилик, узумчилик мева-сабзавотчилик хўжаликлари 172 та, паррандачилик хўжаликлари 2 та.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 776,2 минг сўм, халқ истеъмоли моллари 751,4 минг сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 4728,5 минг сўм, жами хизматлар кўрсатиш 1538,5 минг сўм, экспорт
107,4 АҚШ доллар(5).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш: 2017 йилда гўшт маҳсулотлари 5748 тонна (ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 105,5 %) сут маҳсулотлари 20 552 тонна (ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 109,9 %), тухум 6 184 минг дона (ўтган йилга нисбатан 98,1 % кам)

Бандликни таъминлаш дастури доирасида 1658 та янги иш ўринлари яратилди. Режа 107,1 % га бажарилган.

Инвестиция сиёсати. 2017 йилда 23,8 млрд.сўм капитал маблағлар ўзлаштирилди, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 96,0 фоиз.

Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми: 2017 йилда - 19,5 млрд. сўм, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 99,3 %.

Дастурлар йўналишида 2017 йилнинг якуни билан 88 та шундан, саноат йўналишида 2 230 млн.сўмлик 7 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 9 617 млн.сўмлик 44 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида
7 309 млн.сўмлик 37 та лойиаҳалар амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси: 2017 йилда 149,0 минг. АҚШ доллар, шундан экспорт 89,0 минг. АҚШ доллар, импорт - 60,0 минг АҚШ доллар.

2017 йилда ҳудудий экспорт 89,0 минг доллар, ҳудудий экспортёрлар сони 5 та 6,4 минг долларлик саноат махсулотлари, 82,6 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган (прогноз
138,8 минг.доллар (бажарилиши- 64,1 %)).

 

 


фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар