Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туманида гиёҳвандлик салбий иллат эканлиги ҳақида тадбир ўтказилди

Фориш туманида гиёҳвандлик салбий иллат эканлиги ҳақида тадбир ўтказилди

01 ноябрь 2018 йил
1 641
0

ЎзХДП Фориш туман кенгаши, тиббиёт бирлашмаси, туман маънавият тарғибот маркази ҳамкорликда «Трастбанк» ўқув залида «Гиёҳвандлик – иллат» мавзусида тадбир ўтказилди.

– Бугунги кунда гиёҳвандликнинг мудҳиш оқибатлари барчани хавотирга солмоқда, – деди норколог врач Жаҳонгир Тошпўлатов. – Айрим иродаси бўш кишилар, айниқса ёшлар тўғри йўлдан адашиб, боши берк кўчага кириб қолмоқда. Бу иллат ҳозирги кунда ўз домига аёлларниҳам тортиб бораётгани ачинарли ҳолатдир. Гиёҳвандликка мубтало бўлганларнинг аввало, оиласига, касбига ёки ўқишига нисбатан қизиқиши йўқолади, бефарқлик, лоқайдлик кучаяди. Оддий қилиб айтганда, гиёҳвандлик бу – бевақт ўлим, пулга сотиб олинган ажал, жуда катта моддий ва маънавий фожиа ҳисобланади.

Тиббиёт ходимлари гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари ҳақида ёшларга атрофлича тушунча беришди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар