Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ичкиликка ружу қўйманг

Ичкиликка ружу қўйманг

02 ноябрь 2018 йил
618
0

Ичкиликбозлик инсонни жиноят сари етаклайди. Содир этилаётган жиноятларнинг аксарияти ичкилик оқибатида юзага келаётгани айни ҳақиқат…

Фориш туманида яшовчи Лочин Жўраев ичкиликни ўзига касб қилиб олди. Панд-насиҳат, ота-онанинг ялиниб-ёлворишлари унга кор қилмади. Кунда-кунора ичиб келиб, уйда жанжал кўтарадиган бўлди. Яқинда ҳамқишлоқдошининг тўйида маст бўлиб жанжал кўтарди. Ўртага тушиб, ажратмоқчи бўлган қўшниси Норбек Амировни уриб, унга тан жароҳати етказди. Оқибатда қўшнисининг бир неча кун касалхонада ётиб, даволанишига тўғри келди.

Яна бир мисол, ичкилик туфайли бир неча бор жиноят содир этиб, судланган Сафарали Ўрозалиев ўзига тегишли хулоса чиқариб олмади. Маст ҳолда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмасада ўзгага тегишли бўлган «Нексия» автомашинасини бошқариб бораётиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этади. Оқибатда автоҳалокат сабаб автомашина салонида бўлган эндигина 24 баҳорниқаршилаётган Суҳроб Ҳайтбоев бевақт ҳаётдан кўз юмади. Бу каби мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин…

Бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қатор қонуний ҳужжатлар қабул қилинди. Вилоят ҳокимининг жорий йилнинг 20 августида қабулқилган 654-сонли «Жамоат тартибини сақлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори шулар жумласидандир.

– Эндиликда вилоят ҳокимининг қарорига биноан вилоят ҳудудида алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома гувоҳномаси асосида ишловчи ихтисослаштирилган дўконлар ва алоҳида савдо заллари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш маҳаллий вақт билан соат 21.00 дан 09.00га қадар тўхтатилиши белгиланган. Спиртли ичимликлар сотиш учун рухсат гувоҳномаси мавжуд умумий овқатланиш корхоналари, ресторан, кафе, бар ва тунги клублар (меҳмонхоналар ва меҳмон кутувчи уйлар бундан мустасно) томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш маҳаллий вақт билан соат 23.00 дан 09.00га қадар тўхтатилади.

Белгиланган қоидаларни энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. Ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида алкоголли маҳсулотлар савдоси бўйича ўрнатилган қоидага риоя этилишини текширади.Бугунги кунда алкоголь маҳулоти билан савдо қилувчи муассасалар то ўша муассаса ёпилгунгақадар ички ишлар ходимлари назоратида бўлади. Иш тугагач, назоратчи орган ходими раҳбариятга бу ҳақда маълумот беради. Қоидабузарларга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар туман ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари томонидан тузилади. Баённомалар бошқаҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий даллиллар билан бирга маъмурий судга кўриб чиқиш учун юборилади.

Алкоголли маҳсулотлар савдоси билан шуғулланувчи муассаса эгаларига, тадбиркорларга лицензия берилишида уларга ҳуқуқий тушунчалар бериш лозим. Ички ишлар таянч пунктлари профилактика инспекторлари, маҳалла посбонлари, кенг жамоатчилик бу борада доимо ҳушёр туришлари керак.

Қабулқилинаётган ҳар бир қонунийҳужжатнинг кучи, ижроси ҳам мана шу осойишталикнинг ўрнатилиши билан белгиланади.

Шуҳрат ТАНГРИЕВ,

туман ИИБ ХПБ катта

инспектори, катта лейтенант

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар