Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туманида ёш курашчилар беллашди

Фориш туманида ёш курашчилар беллашди

02 ноябрь 2018 йил
746
0

Фориш туман болалар – ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақалар бўлиб ўтди.

Мусобақада туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда умумтаълим мактабларидан 78 нафар курашчилар беллашишди.

Ўғил болалар ўртасида 20 килограмм вазн тоифасида Асадбек Эргашев, 26 килограмм вазн тоифасида Азам Бурхонов, 30 килограмм вазн тоифасида Жавлон Жўрабоев, 35 килограмм вазн тоифасида Ғулом Эркинбеков, 40 килограмм вазн тоифасида Шермуҳаммад Омонов, 44 килограмм вазн тоифасида Сардор Абдуғаффоров, 50 килограмм вазн тоифасида Санжар Абдуқаҳҳоров, 55 килограмм вазн тоифасида Беҳруз Ҳудойбердиев, қизлар ўртасида 35 килограмм вазн тоифасида Севара Деҳқонова, 50 килограмм вазн тоифасида Шаҳло Бурҳонова, 55 килограмм вазн тоифасида Шаҳноза Арзимуродовалар ғолиб бўлдилар. Улар ўқувчилар ўртасидаги вилоят мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Ғолиб спортчилар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда туман болалар – ўсмирлар спорт мактаби маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Воҳиджон ШАВҚИЕВ,

туман болалар – ўсмирлар

спорт мактаби директори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар