Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах шаҳрида ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Жиззах шаҳрида ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

10 ноябрь 2018 йил
751
0

"Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни” тадбири доирасида вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Жиззах шаҳар "Ёшлик” маҳалласида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларидаги 114 та хонадонларга ва 58 та якка тартибдаги аҳоли яшаш хонадонларида фуқаролар билан атарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди ва ис газидан заҳарланишҳолатларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тушунтирилди.

Шунингдек, маҳаллада яшовчи фуқароларга 424 дона эслатмалар тарқатилиб, 21 та кўпқаватли аҳоли яшаш уйларига кириш йўлакаларига жами 42 та ис газидан заҳарланиш ва ёнғин содир бўлишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўрсатилган эслатмалар ўрнатилди. Ҳудудда жойлашган 2 та газ тақсимлаш ва 1 та электр тақсимлаш қутиларинингҳолати мутахассислар иштирокида кўриб чиқилди.

Аҳоли турар жойларида ис газидан заҳарланиш ва бошқа нохуш холатларни олдини олиш борасида ўтказилган тадбирлар натижасида бир қатор ҳолатларда ёнғин хавфсизлигиқоидаларининг қўпол равишда бузилиши аниқланди. Жумладан, 3 та ҳолатда газ плитасидан дудбурунсиз фойдаланиш, 2 та ҳолатда носоз иситиш печидан фойдаланиш ҳолати аниқланиб, камчиликлар шу жойнинг ўзида бартараф этилди.

Мунир ЖУМАНОВ

Жиззах шаҳар ЁХБ бошлиғи

ўринбосари, капитан

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар