Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Таълим - тарбия: Тараққиёт масъулияти

Таълим - тарбия: Тараққиёт масъулияти

12 ноябрь 2018 йил
2 101
0

Мамлакатимиз илм фан оламида Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширалаётганкенг кўламли ислоҳотлар айни пайтда таълим ва тарбия соҳасида одамларимизнинг онгу тафаккури ва дунёқарашини ўзгартириш, инсонларни давлат идораларидан рози ва бахтли бўлиб яшашлари давлат сиёсатининг устувор масаласига айланди.

Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари пойтахтимизда Россия Ўзбекистон таълим Форуми бўлиб ўтди. Мазкур форум Республикамиз олий таълим муассасалари фаолиятида муҳим бир тарихий воқелик сифатида эътироф этилиб, таълим тарбия ишларини сезиларли даражада ошириш долзарб масала сифатида кенг жамоатчиликда катта эътибор уйғотди.

Таълим ва тарбия масаласига катта эътибор бераётган давлатлар бугун илм фан соҳасида етакчиликни қўлга киритаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу маънода, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида олий таълим муассасалари фаолиятини ўрганишга бағишланган видеоселектор йиғилишида республикамиздаги мавжуд олий таълим муассасалари фаолияти чуқур танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан таҳлил қилиниб, Республикада мавжуд олий таълим муассасалари замон эҳтиёжи ва давр талабларига, бозор муносабатлари шароитига мутлақо жавоб бермаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бугун демократик давлатлар ҳисобланган Европа, Америка, Осиё ва бошқа давлатларда 900 мингдан ошиқ олий таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Чунончи, мактаб, лицей, коллежларни тугатаётган ёшларнинг олий таълим билан қамраб олиниши даражаси АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Россия Федерациясида юқори кўрсаткичларни ташкил этаётган бўлса, бизда эса бу ниҳоятда паст кўрсаткич 7-9 % ни ташкил этмоқда.

Бу дегани ҳар бир 10 нафар лицей ёки коллеж битирувчисидан 1 нафари олий таълим билан қамраб олинган демакдир. Агар мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг ҳалқаро рейтиндаги ўрни ва нуфузини таҳлил қиладиган бўлсак, кучли мингталик ичида биронта ҳам бизнинг олий таълим муассасаларимиз ўрин олмаган. Ваҳоланки, Х-ХV асрда ўзининг жаҳонга юксак даржадаги илмий – маърифий салоҳиятини намойиш қилган, Ал Бухорий, Ал Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий, Бобур каби буюк даҳоларни етиштирган давлатчилигимиз бугун илм фан, тараққиёт оламида паст ўринларга тушиб қолди. Авлод ва аждодларимизга муносиб бўлиш, дунё тамаддуни нигоҳи бугун Ўзбекистонга қаратилаётган айни вақтда бу биз учун, айниқса халқимиз учун илм оламидаги катта йўқотиш сифатида баҳоланади десам ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Талим ва тарбия тизимига қандай жаҳон стандартлари ва замаонавий усул ва услубларни жорий қилиш лозим? Жаҳон таълим интеграциясида Ўзбекистоннинг ўрни эртага қандай бўлади каби кўплаб муаммо ва масалалар кўндаланг турибди? Албатта ўз ўзидан равшанки бу каби муаммо ва масалалар кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас. Менинг назаримда таълим тарбия тизмида очиқлик ва шаффофлик тизимининг жорий қилинмаганлиги, етарли ва лозим даражада жамоатчилик назоратининг йўлга қўйилмаганлиги, таълим тарбия тизимидаги кўпол коррупцион ҳолатларнинг мавжудлиги билан изоҳланади. Форумда М.Ломоносов номидаги Москва Давлат Университети ректори таниқли олим В.Садовничий "Бугунги кунда Ўзбекистонда илм, фан таълим тарбия соҳасида ислоҳотлар ўзига хос динамик тарзда ривожаланиб бораётганлигини алоҳида эътироф этиб, давлатлар ўртасида илмий ва самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни илгари сурди.

Алоҳида таъкидлаш лозимки бугунги кунда Россия Федерациясининг 12 та олий таълим муассасалари дунё рейтинги ТОП 1000 талиги ичига кирган. Биргина Москва давлат Университетида бугун 48 мингдан ошиқ талабаларнинг таҳсил олаётганлиги, 28 та факультет, 132 та кафедра фаолият юрититаётганлигини, университетда 4 та Нобель мукофоти соҳиби, 12 та академик, университет илмий салоҳиятининг 90% ни фан докторлари ташкил этишини, кучли ТОП 200 таликда МГУ 10 ўринда турганини 90% битирувчилар илмий тадқиқот ишларига жалб қилинганлигини акдемик Садовничий мамнуният билан қайд этди.

Бугун таълим тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, инсонларнинг онгу тафаккурини ўзгартиришга қаратилаётган Президент Фармон ва Қарорларининг ижросини таъминлаш, соҳада юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, энг асосийси мактаб ўқувчилари қалбининг муҳандисларибўлмиш ўқитувчи ва педагогларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш давлатимиз сиёсатининг узвий бўғини сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Таълим тарбия жараёни шафоф, ҳалқаро демократик андозалар ва жаҳон стандартлари меъёрлари асосида ташкил этилмас экан, билингки, бу тизимда оқсашлар хатоликлар бўлавериши табиий ҳол. Таълимни тарбиядан ҳеч қачон ажратиб бўлмайди. Таълим тарбия жараёнида миллатимиз, ҳалқимизнинг бугуни ва эртанги кун тақдири мужассам. Шу маънода бугун президентимиз бошчилигида таълим ва тарбия сифатини кескин оширишга қаратилган Фармонлар ва Қарорлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини оламизми, Ўзбекистонда дунёвий таълим интеграциясини кучайтиришга қаратилган форумлар, йирик учрашувлар,ҳалқаро конфереция ва семинарларни оламизми, у ҳам бўлса битта мақсад – қандай қилсак, таълим тарбия жараёнида жаҳонда юксак даржада ўз ўрнимиз бўлади шу каби натижаларга эришиш йўлида фидокорона, сидқидилдан хизмат қилишга қаратилмоқда. Бугун таълим ва тарбия борасида бошланган шиддатли ислоҳотлар Жиззах давлат педагогика институтинингҳаётида ҳам ўзининг исботини топмоқда. 2018 йилга келиб институтимизнинг 2 нафар ўқитувчиси янги фан доктори (Doctor of Science), 8 нафар ўқитувчиси фан номзоди Phd ( Doctor of Philosopy) илмий тадқиқот ишларини ҳимоя қилди.

Жиззах давлат педагогика институти 9 та хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, меморандум ва шартномалар имзолашга эришдик. Ҳозирда 18 нафар пофессор ўқитувчиларимиз хорижий олий таълим муассасаларида малака оширмоқда. Институмиз дунёнинг етакчи олийгоҳлари Буюк Британиянинг Норвиж университети, Шарқ тиллари университети, Россия федерациясининг Москва, Санкт Петербург давлат педагогика институти, Бошқирдистон давлат педагогика университети, Қозоғистон республикасининг Тараз педагогика университети билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Яқинда эса Россия Федерациясининг Тула давлат педагогика университети билан талабаларимизга кенг имкониятлар яратиш мақсадида 2 томонлама диплом олишга хизматқилувчи меморандум ва шартномалар имзоладик. Эндиликда мазкур хужжатга кўра институтимизда таҳсил олувчи талабалар ичидан 30 та номзод сараланиб олиниб, талабаларимиз ўқишини Тула давлат педагогика университетида давом эттирадилар. Айни кунларда институтимизга Франция давлатидан 3 нафар ўқитувчилар математика, физика, француз тили йўналиши дарс беришлари кутилмоқда. АҚШлик педагог Вивианна Марсел хоним институт талабалари ва профессор ўқитувчиларига маҳорат дарслари, мастер класслар ўтказиб келмоқда. Институтимизда яна бир янгилик сифатида Француз тилини ўрганиш марказини ташкил этиш арафасида турибмиз. Шу ўринда сиртқи ва махсус таълим йўналишлари йил сайин кенгайиб бормоқда.

Ҳозирда институтда 8 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Институтимизда 1нафар Ислом Каримов номидаги давлат степендиати ва 4 нафар талаба Навоий степиндиясига лойиқ деб топилди. Институтимизнинг илмий салоҳиятини 50 фоизга ошириш бўйича аниқ режаларни белгилаб олдик.

Абдуғани Холбеков - Жиззах Давлат педагогика

институти ректори, социология фанлари доктори, профессор

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар