Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зарбдор туманида соя етиштиришнинг бу йилги ҳолати қандай?

Зарбдор туманида соя етиштиришнинг бу йилги ҳолати қандай?

12 ноябрь 2018 йил
613
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 февралдаги "Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 105-сонли Қарорига асосан вилоятимизда 1500 гектар майдонда соя етиштириш белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори вилоятимизда қандай бажарилди? Биз шу масалада Зарбдор туманида соя етиштиришнинг бу йилги ҳолатини ўргандик.

Жорий йилда Зарбдор туманида 800 гектар майдонга соя экилиши режалаштирилган. Туманҳокимининг шу йил 15 февралдаги "Туманда соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш тўғрисида”ги 376-сонли қарорига биноан "Истиқбол” СИУ ҳудудидаги "Зарбдор замин саҳовати” масъулияти чекланган жамиятида 100 гектар, Зарафшон СИУҳудудидаги "ОлмалиқКМК”да 280 гектар, "Нурафшон” СИУдаги Ўзбекистон металлургия комбинатига тегишли ерларда 215 гектар ва "Наврўз” СИУ ҳудудидаги Навоий КМКга қарашли 205 гектар майдонда соя етиштирилиши белгиланган эди. Соя етиштириш учун 1 миллиард 632 миллион сўм бўнак маблағи, 40 тонна азотли, 80 тонна фосфорли ўғитлар ажратилиши ҳам кўзда тутилганди. Бироқ туман ҳокимининг қарорида кўрсатилган майдонларга соя экилмаганлигини ҳеч ким изоҳлаб беролмади.

Яна бир нарса ажабланарли, туман ҳокимининг тегишли қарори чиқмасдан туриб, "Зарбдор тумани СИУларида 2018 йил ҳосили учун суғориладиган экин ерларига қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш режаси” ишлаб чиқилиб, унга асосан тумандаги 101 та фермер хўжаликларининг 800 гектар ерига соя экиш белгиланган. Бу билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2003 йилнинг 4 сентябридаги "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қўпол равишда бузилган.

Соя эккан фермер хўжаликлари билан "Жиззахагрокимёхимия” АЖ туман филиали ўртасида шартномалар тузилмади. Бу ўз навбатида соя эккан фермер хўжаликларига минерал ўғитлар етказиб берилмаслигига абаб бўлди. Шунингдек, "Нурли дон” МЧЖ қўшма корхонаси билан соя етиштирувчи фермер хўжаликларининг 70 таси ўртасида 555 гектар ерга контрактация шартномалари тузилиб, бўнак маблағлари берилган бўлсада, атиги 214 гектар майдонга соя экилганлигини қандай баҳолаш мумкин?

Туманда соячиликни ривожлантириш, унинг серунум навларини экиш ҳам эътибордан четда. Соянинг "Селектра-302”, "Нафис”, "Ўзбек-6” ва "Барака” навларининг экилиширежалаштирилган бўлсада, барча майдонларга фақат"Селектра-302” нави экилганлиги ҳеч кимни ташвишга солмади.

Ёрқин ЭРГАШЕВ,

Зарбдор туман агроинспекциясининг

Озиқ-овқат хавфсизлиги

таъминланиши ва чорвачиликда

наслчилик ишини назорат қилиш

бўйича катта инспектори.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар