Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Дўстлик туманида ҳунармандлар кўргазмаси ташкил этилди

Дўстлик туманида ҳунармандлар кўргазмаси ташкил этилди

12 ноябрь 2018 йил
1 798
0

ЎзМТДП дастурий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Дўстлик туман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ҳунармандларнинг амалий кўргазмаси ташкил этилди.

Ушбу кўргазмали намойиш орқали бугунги кунда авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий ҳунармандчилигимизга нисбатан ёш авлод қалбида ҳурмат туйғусини уйғотиш, қолаверса, ўз ҳунармандчилиги орқали тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлаётган ёш ҳунармандларни фаолиятини ривожлантиришда  амалий  кўмаклар беришдир.

Тадбир якунида ўз ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш истагида бўлган 2 нафар ҳунармандларга “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури асосида имтиёзли кредитлар олиб беришда кўмаклашиш келишиб олинди.                          

Ирода Муродова  - ЎзМТДП вилоят Кенгаши бош мутахассиси
ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши ташаббуси билан бошланган мазкур тадбир тумандаги кўпгина ҳунармандарни бир жойга йиға олди. Улар бир-бирларининг фаолияти билан яқиндан танишишди, фикр алмашишди. Бу эса ёш ҳунармандларимизга янада илҳом бағишлагани шубҳасиз.

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар