Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Давлат хизматлари агентлиги зоминлик 2001 йилда туғилган Зарафшон Шоматовга туғилганлик гувоҳномасини топширди

Давлат хизматлари агентлиги зоминлик 2001 йилда туғилган Зарафшон Шоматовга туғилганлик гувоҳномасини топширди

14 ноябрь 2018 йил
613
0

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан Зомин туманида 20 га яқин болажонларга туғилганлик ҳақида гувоҳномалар ва 25 нафар фуқароларга кадастр ҳужжатлари тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Sangzor.uz сайти маълум қилди.  

Хабарда айтилишича  тадбир Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган, ўзбошимчалик билан  қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик  умумдавлат акцияси ҳамда президентимизнинг "Туғилганлик, ўлим далолатномаларини қайд этмаганлик ҳолатларини аниқлаш ва  унинг манзилини аниқлаш”га доир қарорлари ижроси доирасида ташкил этилган.

Маълумотга кўра Кўчмас мулкка нисбатан мулк  ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси Жиззах вилояти бўйича  1719 та аризалар келиб тушган.  Шундан  иш жараёнидаги мурожаатлар  314 та бўлиб, бир марталик йиғимни  тўлаш учун  юборилган хисобварақ фактуралар сони 241 та, рад этилганлар сони  296 тани ташкил этади. Шу кунга қадар Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан 612 та ҳолат юзасидан қарорлар қабул қилинган. Зомин туманида 437 та мурожаатнинг 186 таси ижобий ҳал этиб берилди.

2001 йилда туғилган Зарафшон Шоматов ҳамда 2007 йилда туғилган Хайриллох Нарзиқуловларнинг ота-оналари туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштиришда муаммога дуч келишган. Натижада уларнинг иккаласи ҳам ҳозиргача мактабга ҳам қабул қилинмаган. Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан муаммо атрофлича ўрганилиб уларга амалий ёрдам кўрсатилди. Энди улар бемалол ўзлари хоҳлаган ўқув муассасага бориб таҳсил олишлари мумкин.

Маълумот: Жиззах вилоят ФҲДЁ органлари томонидан 2018 йил 9 ой давомида жами 25043 та туғилганлик қайд этилиб, шундан 13067 таси ўғил бола, 11974 та қиз бола, 16 ёшгача бўлган болалар муддатини ўтказиб туғилишни қайд этиш 920 та, суд  қарори асосида 17 та,  топиб олинган (ташлаб кетилган) бола туғилишини қайд этиш 14 та, 217 нафар ўлик туғилган бола, 133 перенатал ўлим, 644 та ёлғиз онадан туғилган болалар, 1777 та оталикни белгилаш, шундан  63 таси суд  қарорига асосан, 120 фарзандликка олиш ва ўлимни қайд этиш бўйича жами 4222 та ҳолат қайд этилган.  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар