Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туманидаги қишлоқ врачлик пункти 8 минг нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда

Фориш туманидаги қишлоқ врачлик пункти 8 минг нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда

15 ноябрь 2018 йил
723
0

Фориш тумани «Оқтом» маҳалласидаги қишлоқ врачлик пункти шу ҳудуддаги 8 минг нафардан зиёд аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Тиббиёт муассасасининг ташҳис ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозланган қабул бўлими, муолажа, физиотерапия, эмлаш, лаборатория, доялик, зарарсизлантириш хоналарида шифокор ва беморлар учун барчақулайликлар яратилган.

Тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида қишлоқда кейинги беш йилда камқонлик, сурункали пиелонефрит, гижжа билан касалланиш кескин камайди, болалар ва оналар ўлими, қизамиқ, қизилча каби касаллик умуман қайд этилмади.

Тиббиёт муассасасининг 4 нафар патронаж, 2 нафар участка ҳамшираси хонадонларда бўлиб, мунтазам равишда аҳоли саломатлиги, тиббий санитария-гигиена талабларини ўрганиб боргани касалликларнинг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда. Ёлғиз кексалар, ногиронлар, ёш оилалар, ҳомиладор аёллар ва болалар шифокорларнинг доимий назоратида.

– Илгарилари тиббий ёрдам олишдаги муаммоларни бугунги ёшлар тасаввур ҳам қилолмайди, – дейди «Эгизбулоқ» маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Раҳмат бобо Ёқубов. – Туман марказигача 40 киломтер йўл босиш беморнинг ўзигагина эмас, оиласига ҳам каттақийинчилик туғдиради. Бугун эса қишлоқ врачлик пункти шифокорлари уйимизга келиб, соғлигимизни назорат қилиб туришибди.

Қишлоқ врачлик пункти қайд этиш дафтаридаги маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида ҳудуддаги аҳолининг деярли ярми шифокорлар кўригидан ўтган. Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлар, ҳомиладор аёллар ва бир ёшгача бўлган болалар шифокорлар назоратида турибди.

Аҳоли ўртасида саломатлик, соғлом турмуш тарзи, тиббий кўрик ва санитария назоратини яхшилашга қаратилган тадбирлар мунтазам амалга ошириляпти.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар