Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ғаллаоролда сайлов тизимига бағишланган тадбир ўтказилди

Ғаллаоролда сайлов тизимига бағишланган тадбир ўтказилди

17 ноябрь 2018 йил
1 803
0

Ғаллаорол тумани ҳокимлигида мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги "Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини самарали таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан уюштирилган мазкур тадбирни бошқарма бошлиғининг ўринбосари Камолиддин Акбаров бошқариб борди. Унга туман ҳокимлиги, ички ишлар идоралари, ўзини ўзи бошқариш органлари каби бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.

Йиғилиш аввалида республикамиз Президентининг юқорида номи зикр этилган қарори асосида шу йилнинг 15 ноябридан 2019 йилнинг 15 февралига қадар сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантириш тартиблари белгилаб олинди. Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларини жорий этишда қўл келадиган ушбу тадбир сайловчининг бир нечта рўйхатларга киритилишининг олдини олиш, сайловчиларнинг доимий ва вақтинча яшаш манзиллари аниқлигини таъминлаш, кўчмас мулк объектларининг кадастр ҳужжатларини шакллантириш учун омил бўлади.

Тадбирда секторлар фаолияти доирасида аҳоли дуч келаётган муаммоларни ўрганиш ҳамда ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Хорижга узоқ муддатга чиқиб кетганларни хатловдан ўтказиш тартиблари, йиғилган маълумотларни жамлаш ҳамда ягона базага киритиш жараёнига оид маълумотлар берилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар