Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилоятида тиббий хизмат ҳолати ўрганилди

Жиззах вилоятида тиббий хизмат ҳолати ўрганилди

01 декабрь 2018 йил
1 697
0

Республика ишчи гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Наримон Умаров бошчилигида Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Ташрифдан мақсад вилоятдаги соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор фазифаларни белгилаш бўлди.

Бугунги кунга келиб Жиззах вилояти аҳолисига 37 та шифохона, (жумладан 1 та шаҳар ва 12 та туман тиббиёт бирлашмалари), 113 та амбулатория-поликлиника муассасалари, 27 та қишлоқ оилавий поликлиникалари, 54 та қишлоқ врачлик пунктлари, РШТЁИМ Жиззах филиали ва унинг 12 та туманлардаги бўлимлари, вилоят перинатал маркази ва Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Жиззах вилоят бўлинмаси ва 14 та ДСЭНМлар томонидан хизмат кўрсатилмокда.

Жиззах вилоятининг туман ва шаҳарларида 13 та марказий тез тиббий ёрдам станциялари ва уларнинг 45 та шахобчалари орқали хизмат кўрсатилмоқда.

Фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида 2018 йил 4 дона “Дамас” русумли автомашина сотиб олинган. Вилоят аҳолисига 85 та “Дамас” русумли ва 17 та “Hunday», 4 та “NISSAN” русумли жами 102 та тез тиббий ёрдам автотранспортлари хизмат кўрсатмоқда. Мавжуд 102 та тез тиббий ёрдам автомашинасидан 63 та (61,8%)сига GPS – навигатор ускунаси ўрнатилган.

Ишчи гуруҳи томонидан аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш ва тиббий маданиятини ошириш орқали аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишига эришиш мумкинлиги таъкидланди.

Ишчи гуруҳ томонидан Жиззах шаҳри, Пахтакор ҳамда Зарбдор туманларидаги тиббиёт муассасалари, ҚВПлар, оилавий поликлиникаларнинг фаолияти  ўрганилди.

Хусусан, Зарбдор туманидаги Тошкесган ва Оқар қишлоқ фуқаролар йиғинларида бўлишиб, соғлиқни сақлаш тизимида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ҳудудлар кесимида таҳлил этилиб, жойлардаги тиббиёт муассасаларининг кадрлар таъминоти ва салоҳияти, патронаж хизматининг аҳволи таҳлил қилинди.

Шунингдек, оналар ва болаларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш орқали, оналар, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтиришга эришиш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг кадрлар салоҳиятини ошириш, вилоятда хусусий тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтириш борасида ҳам бир қатор таклиф ва тавсилар берилди.

Қолаверса депутатлар томонидан тиббий хизмат кўрсатишда республика, вилоят, туман ва қишлоқ бўғинлари ўртасида боғлиқликни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Достон ЗОКИРОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар