Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев билан суҳбат ўтказилди  

Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев билан суҳбат ўтказилди  

04 декабрь 2018 йил
1 697
0

“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жаҳон маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимиз меросига ҳурмат, унга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, бу бебаҳо бойликни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишга қаратилган мазмундор, таъсирчан лойиҳаларни амалга оширишда ташаббус кўрсатиши нур устига нур бўлур эди”.

Шавкат Мирзиёев.

... Мирзо Улуғбекнинг асли исми Муҳаммад эканлигини ҳамма ҳам билмайди. Соҳибқирон бобоси Амир Темур уни доимо “Улуғим”, деб эркалагани боис Муҳаммадни Улуғбек, дея чақиришган ва у шу исм билан танилган. Бобомерос тарбия йўлида бугун ҳукумат ҳам жамият ҳам Буюгим деб эркалаётган келажак авлод вакилларини жаҳон нашрлари саҳифаларида, дунё саҳналарида, оламшумул чўққиларда кўраяпмиз. Мазкур ютуқлар мамлакатимизда йўлда қўйилган кенг ислоҳотлар самараси десак муболаға бўлмайди. Бу борада вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ботир Тўхтамишев ўз фикрларини билдирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳаморликдаги тадбирлари муҳим аҳамиятга эга.

 Жумладан, “Биз келажак бунёдкорлари”, “Суд ҳокимияти ва ёшлар”, “Диний экстремизм ва терроризм ёшлар келажагига таҳдид”, “Депутат ва ёшлар”, “Биз жиноятчиликка қаршимиз”, “Ёшлар ва қонун” мавзуларида тадбирлар ўтказилмоқда. “Ёшлар ҳафталиги” доирасида халқимизнинг севимли (шоир, ёзувчи, киноактиёр)лари билан ёш ижодкорлар учрашуви уюштирилмоқда. Давлат ва хўжалик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа интитутларида ёшларга оид ишларни олиб боришда ғоявий-улубий жиҳатдан кўмак бериш йўналишида корхона ва ташкилотлардаги ёш ходимларининг назарий, амалий билимлари бойитилди.

Мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларига эга йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, мутолаа маданиятини юксалтириш борасида “Адабиётга эътибор — маънавиятга эътибор” шиори остида “Мен севиб ўқиган китоб”, “Энг яхши китобхон”, “Ёш китобхон” республика кўрик-танловлари ўтказилмоқда. Шу билан бирга баркамол авлод вакиллари чет тилларидан бошланғич таълимга эга бўлишлари учун вилоят миқёсида 48 та бепул ўқув курслари фаолият олиб бормоқда. 2444 нафардан зиёд уюшмаган ёшлар ва ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида ўзлари истаган тилни ўрганиш имконига эга бўлишмоқда.

Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган, олий таълим муассасаларининг бакалаврият ва магистратура босқичларида таҳсил олаётган талабларга  таълим бўйича тўлов контракт миқдорининг 35 фоизи ёшлар иттифоқининг ривожлантириш маблағлари ҳисобидан тўланиши йўлга қўйилган.

Ижтимий ҳимояга муҳтож ҳамда фан таълим, маданият, спорт соҳасида пешқадам, ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч ғайрати ва салоҳиятини сафарбар этаётган ёшларнинг 64 нафари уй билан таъминланди.

Қолаверса, турли соҳа ва тармоқларда юқори натижаларга эришаётган йигитларни тақдирлаш мақсадида “Мард ўғлон” Давлат мукофоти ҳамда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўқиш, меҳнат ва жамоат ишларида ҳар томонлама фаол иштирок этаётган ёшларни тақдирлаш учун “Келажак буёдкори” медали таъсис этилиши ҳам ёшларга қаратилаётган эътибор ва рағбат нишонасидир.

—Муҳтарам Юртбошимиз 2017 йил 30 июнь сансидаги ёшлар билан учрашувда, “Иқтидорли, тарбияли болалар билан ишлаш осон, лекин ҳаётда қоқилган ёки ёмон муҳитга тушиб қолган ёшларни тўғри йўлга, эзгу мақсадга даъват қилиш, ишонтириш қийин. Янги ташкилот манашу оғир, ўта зарур вазифани ўз зиммасига олиши айни муддао булур эди”, дея Ўзбекистон ёшлар иттифоқини назарда тутган эдилар. Шарафли ишонч вилоят миқёсида қай даражада оқланмоқда?

—Айнан шу мавзудаги муаммоларга барҳам бериш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ҳузурида ёшлар муаммоларини ўрганиш институти ташкил этилган бўлиб, мазкур даргоҳда вилоятимиздан 4 ойлик ўқув курсларида 8 нафар, 1 ойлик ўқув курсларида 5 нафар йигит, қизлар мувафаққиятли малака оширишди.

 Президентнинг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони бўйича вилоят, туман (шаҳар) кенгашларида “Ёшлар келажагимиз” жамғармалари ташкил этилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Ушбу тизимда қуйидаги вазифалар қамраб олинган:

-тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан (бунда, банк маржаси 2 фоизда) имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш;

-Давлат дастури доирасида бериладиган тижорат банклари кредит миқдорининг 50 фоизигача, аммо 1 млрд. сўмдан ошмайдиган миқдорда жамғарма кафиллигини бериш (тақдим этиладиган кафилликнинг умумий миқдори жамғарма маблағларининг 25 фоизидан ошмаслиги керак);

-лойиҳаларда қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда иштирок этиш, кейинчалик жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш;

-тегишли кўникмаларга эга, банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда, қуён, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларни боқиш ва кейинчалик релизация қилишда кўмаклашиш;

    Мазкур дастур вазифаларни белгилаш жараёнида шаҳар, туманларда ташкил этилган комиссия аъзолари маҳаллалардаги ҳар бир хонадонга кириб, ёшларнинг турмуш шароитлари билан танишдилар. Натижада 4 269 нафар меҳнатга лаёқатиз, 55 560 нафар норасмий иш билан банд, 36 060 нафар ишлаш хоҳишини билдирган, 30 542 нафар таълим олиш истаги бор, 10 456 нафар ҳарбий хизматни ўтамоқчи бўлган, 13 788 нафар узоқ муддатга ишлаш учун кетган, 5 250 нафар уй-жойга эҳтиёжманд ёшлар рўйхати шакллантирилди.

Ўрганишлар асосида 16 та йўналиш бўйича (тикувчилик, тўқувчилик, пазандалик, миллий ҳунармандчилик, тасвирий санъат, инглиз, рус, корейс тиллари, хореография, гимнастика, компьютер саводхонлиги, ёш журналистлар, ижодкор ва актёрлар, бошқа спорт турлари) 2 100 нафар ёшлар тўгаракларга жалб қилинди. Жойларда “Ёш тадбиркорлар” коворкинг марказлари қурилишлари бошлаб юборилган. “Ёшлар меҳнат гузари” комплекслари қурилиб, 112 нафар ёшлар иш билан таъминланди. Ҳозирда Зомин, Фориш туманлари ва Жиззах шаҳрида ҳам шундай гузар қурилиши учун ҳокимликларнинг тегишли қарорлари чиқарилиб, ер майдони ажратилган бўлиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари бошлаб юборилган.

Шунингдек, ижтимоий-диний муҳити носоғлом бўлган оилалар фарзандлари истеъдодли, интилувчан ёшларга бириктирилиб, “Тенгдош-тенгдошга” лойиҳаси доирасида бевосита қамраб олинган. Уларнинг биргаликдаги иштироки билан амалга оширилаётган адабий кечалар, тарихий шаҳарларга саёҳатлар, мусиқий лаҳзалар орқали уйғотилаётган таассуротлари ўз самарасини бермоқда. 

—Интернет манбаларидан маълумки, “Ўзбектелеком” АК томонидан берилган хабарга кўра жорий йилнинг 1 декабрь санасидан интернет тезлиги 10 баробарга оширилади. Ушбу янгиликнинг ёшлар тарбиясига таъсири ҳақида ҳам тўхталсангиз.

 Бугунги турмуш тарзимизни айниқса, ёшларнинг ҳаётини интернетсиз тасаввур этиш қийин. Шиддатли замоннинг тезкор ахборотлари мамлакатнинг ривожи учун муҳим аҳамиятга эга. Интернет тизимидан оқилона фойдаланиб, ҳалқаро танлов ва конференцияларга фаол қатнашаётган, машхур олий ўқув юртларида таълим олишга муваффақ бўлаётган, ўз соҳаси бўйича чет эл компанияларида тажриба алмашиб келаётган, ишлаб чиқариш соҳасида маҳсулотини экспорт қилаётган, ҳалқаро ҳамкорликда ўз бизнесини йўлга қўяётган ёшларимиз сони кундан-кунга ошиб бормоқда.

Бироқ иккинчи томондан назар ташласак, чегара билмас қудратга эга бўлиб бораётган электрон бошқарув тизимининг янада фаоллашуви эндигина ўзини англаш ёшидаги фарзандларимизнинг тарбиясига салбий таъсир қилиш хавфини ошириши ҳам мумкин. Чунки, оммавий ахборот коммуникацияларининг тараққиёти халқаро хавфсизликнинг барча асосий параметрларини ўзгартирмоқда. Ўтмишда стратегик жиҳатдан жойларда разведка ва контрразведка устуворлик қилган бўлса, уларнинг ўрнини ахборот ва мафкура оқимларини таҳлил қилиш эгаллаб бормоқда. Радикал диний гуруҳлар интернет орқали узоқ минтақалардан туриб ҳеч бир тўсиқсиз мусулмон жамиятларига таъсирини ўтказиш, ёшларнинг психоэмоционал аҳволини ташқаридан туриб назорат қилиш имконияти кучайиб, қисқа муддатда минг йиллик маданиятни ҳам бадном қилаолиш хусусиятлари билан бизга маълум бўлмоқда.

Бу борада фарзандларимизнинг илмий, бадиий китоблар, электрон асарларни ўқишга бўлган қизиқиши, маъанвий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш, ҳуқуқий, экологик, тиббий ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш доимий вазифамиз бўлиб қолади.

Гулчеҳра ХИДИРОВА.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар