Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи

Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи

05 декабрь 2018 йил
1 647
0

ЎзМТДП  вилоят Кенгаши томонидан “Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи” мавзусидаги тадбир ўтказилди.

Дарҳақиқат, 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 26 йил тўлади. Шу даврлар мобайнида эришган ва эришаётган ютуқларимизни ҳам Конституциямиз билан боғлашимиз, албатта, бежиз эмас.

Нега деганда, Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ҳам бош қомусимиз ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашишди. Иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан жавоб берилди.

Сангиров Жуманиёз – ЎзМТДП “Ёшлар қаноти” фаоли

-  Маълумки, мамлакатда демократик тамойиллар қарор топганлигининг муҳим хусусиятларидан бири жамиятда кўппартивийлик тизимининг мавжудлиги билан ўлчанади. Юртимизда бу тамойил, энг аввало, Конституциямизда мустаҳкамланган. Бош Қомусимизнинг 60-моддасида "Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар”, дейилган. Шу боис сиёсий партия Конституцияда белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда, мамлакат тараққиётида фаол иштирок этиши, жамиятни янада ривожлантириш учун ўз дастурий ғояларидан келиб чиқиб, муқобил таклифлар бериши, ўз электорати манфаатларини самарали ҳимоя қилиш юзасидан янада ташаббускор бўлиши талаб этилади. Бу эса, янги демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш ҳамда фуқаролик жамиятини қарор топтириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Наргиза ШАЙДДУЛЛАЕВА

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар