Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилоят ички ишлар органи ходими “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди  

Жиззах вилоят ички ишлар органи ходими “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди  

07 декабрь 2018 йил
754
0

Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

2003 йилдан бошлаб “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан мукофотланган ёшлар сони 551 нафарни ташкил этди.

Жорий йилда илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, санъат, журналистика, спорт, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда самарали фаолият олиб бораётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, юксак натижаларга эришаётган 41 нафар ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилди.

Улар қаторида Жиззах вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси катта муҳандиси, катта лейтенант Абдурахманов Фаррух ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабини 2016 йилда имтиёзли диплом билан тамомлаган Фаррух курсантлик давридаёқ раҳбарият эътиборига тушган эди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири стипендияси соҳиби, “Ҳуқушунослик Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш” фанидан республика фан олимпиадаси совриндори, республика  ва вазирлик миқёсида ўтказилган ўндан ортиқ кўрик танлов ҳамда илмий-амалий конференциялар фаол иштирокчиси бўлган Фаррух учун 2018 йил ҳам самарали ўтди.

Бу йил у хавфсизликни таъминлашга қаратилган инновацион лойиҳалар устида ишлади, давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ўртасида ўтказилган “Энг фаол ёш ходим” кўрик танлови республика босқичида ғолибликни қўлга киритди. Унинг камтарона хизматлари муносиб баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги арафасида “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

– “Ўзбекистон белгиси” бу нафақат менинг ютуғим, балки, ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган барча ходимларнинг ютуғидир, – дейди Фаррух Абдурахманов. – Келгусида “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонини барча ҳамкасбларим қўлга киритишларига ишончим комил. Бу мукофот менга ўз олдимга бундан-да юксак мақсадлар қўйиш, олдинга янада илдам қадам босиш учун туртки бўлди. Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишдан тўхтамайман.

Тўлқин МАМАДИЁРОВ

Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ

бўлим бошлиғи, майор

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар