Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » O`zLiDePнинг Жиззах вилоятидаги  15 йиллик фаолияти ҳақида

O`zLiDePнинг Жиззах вилоятидаги  15 йиллик фаолияти ҳақида

10 декабрь 2018 йил
494
0

O`zLiDeP вилоят Кенгаши  томонидан  Жиззах шаҳри, “Жиззахпластмасса” ОАЖ мажлислар залида “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси - 15 йил халқ хизматида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида, 2003 йилда ташкил этилган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон либерал-демократик партияси мулкдорларнинг ўрта синфи, тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари манфаатларини ифодаловчи, либерал-демократик концепция, жамият ва давлат ривожи доктринасининг ташаббускори сифатида мамлакат сиёсий майдонида пайдо бўлгани ҳамда ўтган 15 йил ичида O`zLiDeP салмоқли сиёсий тажрибага эга бўлган, бугунги кунда ўз сафларида 544 минг фаол аъзоларни бирлаштирган, парламентда (35%) ва жойлардаги ҳокимият вакиллик органларида энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлган, 11500 бошланғич партия ташкилотлари мавжуд мамлакатнинг етакчи сиёсий кучига айланганлиги айтилди.

-O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан ҳам 15 йил фаолияти давомида бир қанча самарали ишларни  амалга оширилди, - дейди Ташкилий-патиявий ишлар бўлими мудири Акрам Шаҳаров.- “Ҳар бир оила- тадбиркор”, “Ёшлар-келажагимиз”, “Обод қишлоқ,” “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижроси ҳамда депутатлик гуруҳларининг иш режалари доирасида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари томонидан жойларда сайловчилар билан 542 та, шундан, вилоят Кенгаши депутатлари томонидан 105 та, туман (шаҳар) депутатлари томонидан 437 та учрашувлар ўтказилди.

Олим Норжигитов

O`zLiDeP вилоят

Кенгаши бўлим мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар