Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Машғулотдан—ғалабага йўл

Машғулотдан—ғалабага йўл

11 декабрь 2018 йил
381
0

Талабаларимиз бир неча йилдирки “Ёш ўт ўчирувчи” республика ҳарбий спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда.

Бу шак-шубҳасиз коллежимизнинг ўқув машғулот хонасининг замонавий техника  воситалари ва ўқув қуроллари билан   жиҳозланганлиги самарасидир. Шунингдек, “Ёнғиндан муҳофаза қилиш — жамоатчилик иши”, “Хонадон тинч — жамоат тинч” каби стенд ва фотокўргазмалар ташкил этилган бўлиб, ҳар бир дарс назарий ва амалий машғулотлар асосида ўтилади. Ҳозирда гуруҳимиз ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмаларимиз сони мингдан ошиб кетди.

Икки йил муқаддам “Ёш ўт ўчирувчи” республика ҳарбий спорт мусобақасида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган жамоамиз фахрли иккинчи ўринни қўлга киритганди. Жорий йил Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган мазкур мусобақада ҳам коллежимиз жамоаси аввалги натижасини яна бир бор такрорлади.

Бўлажак ёш ўт ўчирувчилар ўз маҳоратларини мунтазам ошириб боришаётир. Жумладан, юз метрга югуриш, тўсиқлардан ошиб ўтиш, эстафета, юқори қаватни ишғол қилиш каби спорт ўйинларида тобланиб боришаётир. Бу борада Карим Маматқулов, Лазиз Мамасодиқов, Зарнигор Эшмирзаева, Сатина Алибоева, Аваз Юсупов каби юрагида ўти бор ёшларимиз тенгдошларига ўрнак бўлишаётир. Албатта, бу ютуқларга эришишда педагогларимизнинг бой тажрибаси, жонкуярлиги, ёшларга бўлган фидоийлиги ва меҳр-муҳаббатини алоҳида таъкидлаган бўлардим.

Бахтиёр МИЛЛАЕВ,

Жиззах транспорт, алоқа касб-ҳунар коллежининг

чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик

фани ўқитувчиси, захирадаги катта лейтенант.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар