Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролар мурожаати қаноатлантирилмоқдами?

Жиззах шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролар мурожаати қаноатлантирилмоқдами?

12 декабрь 2018 йил
1 449
0

Адлия органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид асосий вазифаларидан бири - фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ҳисобланади.

Ушбу вазифани бажариш борасида Жиззах шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бир қатор амалий ишлар олиб борилди.

Шаҳар адлия бўлимига келиб тушган 89 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг 71 таси қаноатлантирилди ва фуқароларни бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Жумладан, шаҳар адлия бўлими томонидан Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази лифтёри Комил Эрхонов ва кадрлар бўлими ходими Гулнора Эрхоноваларнинг асоссиз вазифасидан озод қилинганлиги, иш ҳақи ва меҳнат таътили пуллари берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг К.Эрхонов ва Г.Эрхоноваларни вазифасидан озод этиш ҳақидаги буйруқлари меҳнат қонунчилигига зид бўлганлиги боис, уларни бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилди.

Кўп тармоқли тиббиёт маркази маъмурияти К.Эрхоновнинг 1 млн. 117,3 минг сўмлик иш ҳақи ва Г.Эрхонованинг 1 млн. 201,6 минг сўмлик таътил пулларини тўлаб берди ва уларни вазифаларига тиклади.

Шунингдек, Ғаллаорол тумани, Аламли маҳалласида яшовчи фуқаролар Р.Бутунбоев, Ж.Сулаймонов, С.Ҳайдаров, О.Тошмуродов, Ш.Қиличев, Ж.Мажидов, Б.Каримов ва Ж.Қаршиевларнинг Жиззах шаҳрида фаолият кўрсатаётган "BUNYODKOR LUXE" МЧЖда бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақларини ололмаётганлиги ҳақидаги мурожаати шаҳар адлия бўлими томонидан кўриб чиқилди.

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида "BUNYODKOR LUXE" МЧЖ раҳбари А.Неъматов адлия бўлимига таклиф этилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари тушунтирилганлиги натижасида, 8 нафар ишчиларнинг 4 млн.750 минг сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.

Шерали СУЮНОВ,

Жиззах шаҳар адлия бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар