Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда шаҳрида “Ёнғинлар профилактикаси куни” ўтказилди

Жиззахда шаҳрида “Ёнғинлар профилактикаси куни” ўтказилди

13 декабрь 2018 йил
1 397
0

«Ёнғинлар профилактикаси куни» муносабати билан Жиззах шаҳар хокимлиги томонидан тасдиқланган «Йўл харитаси»га асосан шаҳар ЁХБ ходимлари томонидан «Тошлоқ» маҳалласида тадбирлар ташкил этилди.

Вилоят қон қуйиш марказининг 28 нафар тиббиёт ходимлари иштирокида, "ASIA SHCOOL” МЧЖга қарашли хусусий мактабда 12 нафар ўқитувчи ва 78 нафар ўқувчилари иштирокида, "Ипотека банк” АТИБ Жиззах филиалининг 42 нафар ишчи хизматчилари иштирокида, "Мир Улуғбек МХ” МЧЖнинг 15 нафар ишчи хизматчилари иштирокида, "UCELL” МЧЖнинг 18 нафар ишчи хизматчилари хамда Жиззах шахар телевиденияси ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказилди.

Шунингдек Ҳарбийлашган ёнғин хавфсизлиги қисми шахсий таркиби томонидан «Тошлоқ» маҳалласида жойлашган аҳоли турар жойларини маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриб 681 та хонадонни текшириб, 1969 нафар фуқароларга тушинтириш ишларини олиб боришди.

Лекин, барча амалга ошириб келинган профилактик тадбирларга ва ўтказилган тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларига қарамасдан айрим фуқароларнинг эътиборсизлиги натижасида бир қанча ёнғинлар  келиб чиқмоқда.

 Жиззах шаҳрида 2018 йилнинг 11 ойи мобайнида 76 та ёнғин содир бўлган.  Шаҳардаги "Улуғбек” маҳалласида 6 та, "Ўратепалик”, "Хайрабод” ва "Сайилжойи” маҳаллаларида 5 тадан, "Наврўз” ва "Обод” маҳаллаларида 4 тадан, "Иттифоқ”, "Қалия”, "Маданият” ва "Бунёд” маҳаллаларида 3 тадан, "А.Навоий”, "”Тошлоқ”, "Турон”, "Учариқ”, "Тинчлик”, "Халқабод”, "Олмазор”, "Оққўрғонлик”, "Жиззахлик”, "Бобур”, "Сайхон”, "Дўстлик” маҳаллалари ва А-Саноат ҳудудида   2 тадан, "Ёшлик”, "Нурлиобод”, "Зилол”, "Қассоблик”, "Кимёгар”, "Заргарлик”, "Сангзор”, "А.Темур”, "Бунёдкор” маҳаллаларида 1 тадан ёнғинлар содир бўлган.

Ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаби таҳлил қилинганда электр ускуналаридаги носозликлар оқибатида 33 та, иситиш печларининг носозлиги 17 та, оловдан эҳтиётсизлик оқибатида 17 та,  ёш болаларнинг олов билан ўйнаши натижасида 2 та, транспортдан фойдаланиш қоидаларни бузиш натижасида 2 та, бошқа сабаблар оқибатида 2 та ёнғинлар содир бўлишига олиб келинга. Битта холатда куйиш тан жароҳати олинган. Содир бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, бундай холатларга йўл қўймаслик мақсадида Ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан маҳаллий ҳокимият, дахлдор ташкилотлар, маҳалла ахли билан ҳамкорликда халқ хўжалиги тармоқлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор тадбирлар олиб борилмоқда.

    Санжар Холмуродов

Жиззах шаҳар Ёнғин хавфсизлиги

 бўлими инспектори лейтенант

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар