Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда жиноятлар қарийб 31 фоизга камайди

Жиззахда жиноятлар қарийб 31 фоизга камайди

13 декабрь 2018 йил
529
0
Жиззах вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида 363 та (2017 йилнинг шу даврига нисбатан 161 та кам) жиноят кам содир этилди.

Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида ахборот берди. 
Жумладан, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жиноятнинг ута оғир турлари 15 тага, яъни 60 тадан 45 тага, унча оғир бўлмаган жиноятлар 88 тага яъни 224 тадан 136 тага камайган. 
Жиноятларнинг кам аҳамиятли, оғир тан жароҳати етказиш, ўртача оғир тан жароҳати етказиш, енгил тан жароҳати етказиш, фирибгарлик, ўғрилик безорилик каби турлари ҳам олдинги йилга нисбатан анча камайди. 
Вилоят кенгаши сессиясида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳудудда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ахбороти эшитилди.
Ахборот юзасидан бўлиб ўтган муҳокамалар ва савол-жавоблар давомида депутатлар ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишда профилактик ишларни янада яхшилаш юзасидан ўзларининг таклиф ва тавсияларини билдирди.
Тошқул Бекназаров
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар