Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда Ватанпарварлик ойлиги бошланди

Жиззахда Ватанпарварлик ойлиги бошланди

15 декабрь 2018 йил
826
0

Жиззах вилоят мусиқали дарама театрида Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ташкил топганлигини 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида“ги фармойишига асосан “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчидир!” шиори остида ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги бошланиши муносабати билан тадбир ўтказилди.

Ватанпарварлик ойлиги миллий армиямизнинг жанговор имкониятлари, биринчи навбатда, ёшларимиз онгида армия ҳақидаги тасаввур, ҳарбий хизматга бўлган муносабатни уйғотиш, уларни жисмонан соғлом, руҳан тетик, юқори салоҳиятли аскар, стратегик ва тактик жараёнларни профессионал даражада ҳал эта оладиган, жанговар шайлигини ошира оладиган Ватан ҳимоячиларини шакиллантиришга қаратилгандир.

Тадбирни вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича вилоят хайъати раиси Э.Исматов кириш сўзи билан очиб берди.

-“Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур тушуниб, англаб олишимиз керак: бугун гап халқимиз, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги, жондан азиз болаларимизнинг бахти ва камоли ҳақида бормоқда. - Шундай улуғ мақсадлар йўлида барчамиз белимизни маҳкам боғлаб ишлашимиз, бор ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни, жонажон Ватанимизга фарзандлик меҳримиз ва садоқатимизни сафарбар этишимиз керак!”- деб ўз сўзига якун ясади вилоят ҳокими ўринбосари Э.Исматов.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар