Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » «Ўзавтосаноат»: Жиззахда автозавод қуриш лойиҳаси концепцияси ўзгартирилади

«Ўзавтосаноат»: Жиззахда автозавод қуриш лойиҳаси концепцияси ўзгартирилади

19 декабрь 2018 йил
815
0

“Ўзавтосаноат” АЖ ва PSA Groupe компанияси ўртасидаги қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ Жиззах вилоятида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда

АЖ хабарига кўра, лойиҳа йўловчилар ва юкларни ташишга мўлжалланган икки турдаги енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни кўзда тутади.

Қайд этилишича, ҳозирда объектда қурилиш-монтаж ишлари якунига етмоқда. Технологик ва муҳандислик жиҳозлари етказиб берилиши бўйича тегишли контрактлар тузилган.

Шу билан бирга, бошланғич маълумотлардаги баъзи кўзда тутилмаган ўзгаришлар муносабати билан, шериклар лойиҳа концепциясини ўзгартириш ва иқтисодий параметрларни оптималлаштириш устида ҳамкорликда ишламоқдалар, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, лойиҳанинг келгуси бориши ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар