Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари тақдирланди

Жиззахда Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари тақдирланди

19 декабрь 2018 йил
686
0

Жиззах вилоят ҳокимлигида Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Хусусан, “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини Жиззах вилоят “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий  қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Назифа Камолова, вилоят Тожик миллий маданий маркази раиси Абдукарим Шарипов, “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази директори Нодира Алимова ҳамда “Аёллар маркази” хотин-қизлар ижтимоий-иқтисодий кўмак маркази раҳбари Ирода Муродоваларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Отабек Ҳусанов топширди.

Тадбирда, вилоят Халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси Г. Тураева

ҳамда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматовлар ҳам иштирок этишди.

Шунингдек, 2018 йил 17 сентябрдан 22 октябргача ўтказилган “Жамиятда миллатлараро бағрикенглик, тинчлик, ўзаро меҳр-оқибат ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни рағбатлантриш” мавзусидаги давлат грантининг 5-танлови якуний натижалари кўра Жиззах вилояти Қирғиз миллий маданий марказининг “Биз ҳаммамиз ҳар хилмиз, лекин биз ҳаммамиз тенгмиз” ҳамда Жиззах вилоят Тожик миллий-маданий марказининг “Зуллисонайн адибларимизнинг ижоди барчамизнинг маънавий бойлигимиз” номли лойиҳалари ва  2018 йил 17 сентябрдан 22 октябргача ўтказилган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари-олий қадрият” мавзусидаги давлат грантининг қўшимча 6-танлови якуний натижаларига кўра “Истиқлол” минтақавий тадқиқот маркази вилоят ташкилотининг “Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ижтимоий шерикликни кучайтиришнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусидаги ишлари Парламент комиссияси томонидан ғолиб деб топилиб уларга сертификат топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар