Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Миллий халқ ўйинлари – миллат ёшларининг ғурури!

Миллий халқ ўйинлари – миллат ёшларининг ғурури!

20 декабрь 2018 йил
731
0

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан Зомин туманида "Миллий халқ ўйинлари” фестивали бўлиб ўтди. Зомин туман Маданият бўлими, Ўзбекистон "Ёшлар иттифоқи” туман Кенгаши, Республика маънавият тарғибот маркази туман бўлими, туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган фестивалда тумандаги 10 дан ортиқ мактаблар ўқувчилари иштирок этдилар.

-Ўзбек халқ миллий ўйинлари ўзининг узоқ ўтмиши, бой тарихига эга бўлган, аждодлардан авлодларга мерос сифатида ўтиб келаётган, маънавий бойлигимиз, қадриятларимиздан саналади, -деди тадбирни очиб берган ЎзМТДП Зомин туман Кенгаши раиси Ўрозали Бердибеков. – Зеро, болалар ва ўсмирларни ҳар томонлама соғлом, жисмонан бақувват, маънан зукко ва топқир бўлиб улғайишларида ҳар битта миллий ўйинимизнинг ўз ўрни бор. Бугунда унутилиб бораётган қатор миллий ўйинларни кенгроқ тарғиб этиш йўли билан ёшларимизни соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш, уларнинг интеллектуал салоҳияти билан биргаликда жисмонан баркамол бўлиб вояга етишларига хизмат қилувчи қадимий халқ ўйинларини яна бир бор ёдга олиш фестивалнинг асосий мақсади.

Шундан сўнг болалар ва ўсмирлар гуруҳларга бўлинган ҳолда  овчилик ўйинларидан "Ошиқ-мошиқ”,  "Хаппак тош”, ҳунармандлик ўйинларидан  "Ланка”, "Кўз боғлар”, деҳқончилик ўйинларидан "Қўриқчи”,  тақлидий ўйинлардан "Ким олади-ё шугинани-ё”, "Хўроз уриштириш”, ҳаракатли ўйинлар туркумига кирувчи "Ҳалинчак”,  сўз-ҳаракат ўйинларидан "Оқ теракми - кўк терак”, "Арқон тортишув”,  кураш ва у билан боғлиқ ўйинлар сирасига кирувчи  "Миллий кураш”, "Елкада кураш”, "Бел олиш кураши”,  чавандозлик ўйинларидан  "Пиёда пойга”, "Эшак минди” каби асрлар элагидан ўтиб келаётган миллий ўйинларни маҳорат билан намойиш қила бошладилар.

Фестивал иштирокчилари томонидан намойиш қилинган ҳар бир халқ ўйинлари қатнашчилар ва меҳмонлар, ташкилотчилар томонидан назорат қилиб борилди.

-Миллий ўйинларимизнинг ҳар бирида мардлик, жасурлик, ростгўйлик ва зукколик талаб этилар экан, - дейди фестивалнинг энг ёш иштирокчиларидан бири Ҳумоюн мирзо Раҳмонов. – Менга айниқса арқон тортишиш, кураш ўйинлари билан бирга, чаққонлик ва топқирлик талаб этиладиган ланка тепиш, кўз боғлаш ўйинлари жуда ёқди. Бу фестивалда мен ўзим ҳали билмаган кўплаб ўйинларни ўрганиб олдим. Энди ўртоқларим билан бўш вақтларимизда ана шу ўйинларни очиқ табиат қўйнида ўйнаймиз.

Фестиваль сўнггида фаол иштирок этган ёшлар партия туман Кенгашининг Фахрий Ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Эҳсон Мирзо

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар