Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Шароф Рашидов ёдгорлик музейи фонди бойиди

Шароф Рашидов ёдгорлик музейи фонди бойиди

20 декабрь 2018 йил
463
0

Сўнгги йилларда юртимизда турли йўналишлардаги музейлар сони ошди, уларнинг фонди ноёб буюмлар билан бойиди.

Айниқса, буюк ҳамюртимиз, давлат раҳбари ва ижодкор сифатида тариху адабиётда из қолдирган Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан узоқ йиллар қаровсиз, эътиборсиз қолиб келган вилоятимиз музейшунослиги янги босқичга кўтарилгани чин маънода маданий-маърифий ҳаётимизда туб ўзгариш ясади.

Айни пайтда Шароф Рашидов ёдгорлик музейида 2801 та экспонат мавжуд бўлиб, улуғ давлат арбоби фаолиятига боғлиқ кўплаб ашёлар ҳамон одамлар қўлида бўлиши мумкин.

Маълумки, Шароф Рашидов II жаҳон урушига жўнаб кетишдан олдин мактабда тил-адабиёт фани ўқитувчиси ва мудир  бўлиб ишлайди. Бу ҳозирги Жиззах шаҳридаги 8-сонли мактабдир. Яқинда мазкур мактаб жамоаси музейимизга қимматли ашёни тақдим этди. Бу Шароф Рашидов фаолият олиб борган йилларда мактаб жамоасининг йиғилиш баёнлари, буйруқлар ёзилган дафтар эди. Унда йиғилишларда кўрилган турли масалаларга Шароф Рашидовнинг муносабати, сўзлаган нутқлари асл ҳолида киритилган. Бу қимматли ҳужжат билан танишиб чиқиб, Шароф Рашидов табиатан  курашувчан, ташкилотчи ва етакчи бўлганига амин бўласиз. Ҳозирда мазкур ҳужжат экспонат сифатида намойишга қўйилмаган бўлса ҳам, музейимиз фондида эҳтиётлаб асралмоқда.

Муаззам МАРДОНОВА,

Гулноза ФАТТОҲОВА,

вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

Шароф Рашидов ёдгорлик филиалининг илмий ходимлари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар