Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

Беғараз ёрдам

21 декабрь 2018 йил
1 416
0

Миграция бўйича халқаро ташкилот томонидан амалга оширилаётган "USAID" агентлигининг "Хорижий давлатлардан қайтиб келаётган мигрантларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларида қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси давом этмоқда.

Яқинда Россия Федерациясидан қайтиб келган жиззахлик Г.Рахимова "Истиқлол авлоди" ННТга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилди. У Россияда қаҳвахонада "Fast food" таомлари тайёрлашни ўрганиб қайтганлигини, шунинг учун ушбу таомни тайёрлашда зарур анжомларни олишда амалий ёрдам беришни сўраган.

"Истиқлол авлоди" ННТ ёрдами билан Г.Рахимовага бизнес-грант ажратилди ва ошхона анжомлари сотиб олиб берилди. Ҳозирги кунда у "Олмазор" маҳалласида "Fast food" таомлари тайёрланадиган қаҳвахона очиб, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана бошлади.

Собир ЮНУСОВ,

Жиззах вилояти

"Istiqlol avlodi" ННТ ҳуқуқшуноси 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар