Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Маслаҳатли тўй тарқамас

Маслаҳатли тўй тарқамас

21 декабрь 2018 йил
383
0

Арнасой туманида “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш ва маҳаллаларда ижтимоий маънавий муҳитни яхшилаш, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қўшма қарор юзасидан тумандаги 13та маҳалла фуқаролари йиғинларида аҳоли билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Учрашувда ортиқча исрофгарчилик ва дабдабабозлик иллатларига чек қўйиш юзасидан, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 29 июнда «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори юзасидан Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлими И.Авалбоев – ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш, оилавий тадбирларни ўтказиш вақтида миллий қадриятларга зид бўлган маросимларга, номақбул одатларга ва уларнинг салбий оқибатларига йўл қўймаслик юзасидан тарғибот ишлари олиб бориш, урф-одатларни менсимаслик, исрофгарчилик ҳолатларини жамоатчилик муҳокамасига қўйиш каби масалаларга атрофлича тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида Арнасой туман Раҳмон жоме масжиди имом-хатиби А.Ахроров – Маҳаллаларда ўтказилаётган тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни маҳалла раислари билан бамаслаҳат қилиб ўтказиш ҳамда ортиқча дабдабабозлик ўрнига сарфланаётган маьлағларни ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва етимликни бошидан кечираётганларга бериш кераклиги борасидаги таклифларни билдириб ўтилди. 

Рустам НУРМАТОВ

Ҳалқ депутатлари Арнасой

туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар