Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида бир гуруҳ ходимлар тақдирланди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида бир гуруҳ ходимлар тақдирланди

25 декабрь 2018 йил
1 562
0

Вилоят ички ишлар бошқармасида шахсий таркибнинг маънавий-маърифий билимларини оширишга йўналтирилган йиғилиш уюштирилди.

Ички ишлар бошқармаси ва соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган мазкур йиғилиш аввалида, шахсий таркибнинг, хусусан, ёш ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш масаласи муҳокама этилди.

Чунончи, ходимларнинг билим олишлари учун шароит яратиш, уларни бадиий ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, мунтазам ўтказиб борилаётган маънавият ва маърифат дарсларининг самарадорлигини ошириш хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, шарқона одоб-ахлоқ меъёрлари, миллий ва диний қадриятларнинг инсон дунёқарашини шакллантиришдаги аҳамияти, ички ишлар ходимларининг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги фаолияти юзасидан диний идоралар вакиллари чиқиш қилдилар. Мавзу доирасида "Таълим-тарбия - камолотнинг икки қаноти” мавзуида маъруза тингланиб, мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришлардан сўзловчи кўрсатув йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.

Тадбир давомида ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган вилоят чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритган вилоят ички ишлар бошқармаси терма жамоаси аъзолари дипломлар билан тақдирланди.

Шу билан бирга вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи, Достон Жонодиловларга марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг фахрий ёрлиқлари топширилди. Бу эътирофга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари мажмуини тўсатдан текшириш жараёнида вилоят ички ишлар бошқармасининг ҳарбий сафарбарлик бўлими шахсий таркиби юқори даражада шайликка эришгани ҳамда бошқа тузилмалар билан самарали ҳамкорликни таъминлагани сабаб бўлган. Йиғилишда яна бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар