Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зомин туманида кам таъминланган оилаларга байрам совғаси улашилди

Зомин туманида кам таъминланган оилаларга байрам совғаси улашилди

25 декабрь 2018 йил
1 525
0

Юртимизнинг барча ҳудудларидаги сингари Жиззах вилоятида ҳам мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Чунончи, Янги йил айёми муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров жамоатчилик вакиллари билан биргаликда Зомин туманининг Пшағор қишлоғида бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатишди.

Жумладан, Пшағор маҳалласида яшовчи икки нафар фарзандининг соғлигида нуқсони бўлган Ҳасан Тошматовнинг оиласига ногиронлик аравачаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва телевизор байрам совғаси сифатида топширилди. Шу жойдаги боқувчисини йўқотган, 3 нафар вояга етмаган фарзанди бўлган Муҳаббат Муҳаммадиеванинг ҳолидан ҳам хабар олинди. Бу оилага Янги йил байрами совғаси сифатида телевизор ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

 — Вилоят ҳокими ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг хонадонимизга келиши бизни қувонтирди, — дейди Муҳаббат Муҳаммадиева. — Хонадонимизга давлат идоралари, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамда сектор раҳбари тез-тез келиб туришади. Кўрсатилаётган кўмак учун биз улардан чексиз миннатдормиз.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар