Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси ўтказилди

26 декабрь 2018 йил
1 571
0

Жиззах вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси ўтказилди. Сессия кун тартибидан битта масала ўрин олди.

Сессияда вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига сайланган депутатлар, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-тахлил департаменти мудири Равшан Гулямов ҳам қатнашди. 

Сессия кун тартибидаги масала бўйича  вилоят маҳаллий бюджетининг 2018 йилги кутилаётган ижроси ва 2019 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрларини тасдиқлаш ҳақида вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Уралов сўзча чиқди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар