Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » БАЙРАМ ДАСТУРХОНИГА АРЗОН НОЗ-НЕЪМАТЛАР

БАЙРАМ ДАСТУРХОНИГА АРЗОН НОЗ-НЕЪМАТЛАР

27 декабрь 2018 йил
1 299
0

Бозорлар халқимиз фаровонлигини, тўкин-сочинлик ва маъмурчиликни акс эттирувчи кўзгудир.

Фориш туманидаги деҳқон бозорида аҳолини арзон қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида байрам савдо ярмаркалари ташкил этилгани уларни мамнун этмоқда.

Ярмарка расталаридан қандолат, сут ва гўшт, балиқ маҳсулотлари, сабзавот, полиз маҳсулотлари, қайта ишланган мева-чевалар, салқин ичимликлар, жами 600 дан зиёд турдаги муҳим ноз-неъматлар ўрин олган.

– Бу йил бозорларимиз ўтган йилга нисбатан 20-25 фоиз арзон ва мева-чеваларга сероб, – дейди меҳнат фахрийси «Боғдон» маҳалласида яшовчи Сорабек Қурдошев. – Бу деҳқонларимизнинг йил бўйи қилган самарали меҳнатлари натижасидир. Уларга халқимиз номидан раҳмат айтамиз.

Туман деҳқон бозорида уюштирилаётган бундай савдо ярмаркалари 2019 йилнинг 5 январига қадар давом этади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар