Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ватан ҳимоячиси бўламан!

Ватан ҳимоячиси бўламан!

27 декабрь 2018 йил
657
0

Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан ўтказилаётган "Ватанпарварлик ойлиги" тадбирлари давом этмоқда.

Ойлик доирасида ташкил этилаётган тадбирларда ўқувчилар ҳарбий қисмлар, ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишаётир. Ватанпарварлик мавзусида маданий-маърифий тадбирлар, спортнинг ҳарбий-техник турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Бахмал туманидаги 17-умумтаълим мактабида Марказий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмлардан бири билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этди. Тадбирда мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ватан ҳимоячиси бўлишнинг шарафи ва масъулияти ҳақида сўз борди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ўқувчиларга ҳарбийлик касби, мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар қудрати ҳақида сўзлаб берди. Келажакда ўз тақдирини ҳарбийлик касби билан боғлашни мақсад қилган ўқувчи-ёшлар офицерлар ва аскар акаларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Ўқувчилар ватанпарварлик мавзусида шеърлар ўқиди, куй-қўшиқлар ижро этди. Ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича чиқишлари ёшларда ҳавас уйғотди.

Тошқул БЕКНАЗАРОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар