Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари билан матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари билан матбуот анжумани ўтказилди

27 декабрь 2018 йил
789
0

Жиззах вилоят ҳокимлиги конференция залида вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов билан “Жиззах  вилоятида диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусида   матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби А.Бинокулов очиб берди.

Шунданг сўнг, вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов “Жиззах  вилоятида диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида журналистларга маълумот берди.

Хусусан нотиқ ўз сўзида, вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, диний-маърифий ҳамда аҳоли орасида диний экстремизм ва терроризм ҳолатлари олдини олиш юзасидан вилоят ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ва Олий таълим муассаалари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 20 га яқин чора-тадбирлар белгиланиб, давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилганли хусусида сўз юритди.

2018 йил давомида олий таълим муассасаларида “Институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида диний экстремизмга қарши кураш ва унинг олдини олиш”, “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз! Сенчи?”, “Миссионерлик ўзи нима?”, “Экстремизм ва терроризм–тараққиёт кушандаси” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, ўқув-семинарлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Жиззах вилоятида нуфузли ва обрўли имом-хатибларнинг чекка ва чегараолди туманлар, диний вазият ўзгарувчи бўлган ҳудудларда жума ибодатлари ҳамда маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш юзасидан вилоят вакиллиги томонидан 28 нафар имомлар рўйхати шакллантирилиб, 27 та чегара ҳудудларида жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида доимий равишда тарғибот-ташвиқот ишларида иштирок этиб, бугунгача 80 дан ортиқ учрашувлар, давра суҳбатлари  ташкил этилди.

Вилоятда мунтазам равишда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, оилаларни мустаҳкамлаш, махсус ҳисобдан чиқарилган ва афв этилган шахслар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, ҳар бирининг оиласи ва фарзандларининг тарбияси, уларнинг таълим олиши, тўгаракларга жалб этилиши тўғрисида маълумотлар баъзаси шакллантирилиб, доимий равишда мониторинг ишлари олиб борилиши йўлга қўйилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар