Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

ТОШКЕНТГА САФАР

29 декабрь 2018 йил
530
0

Янги йил арафасида вилоят ҳокимлиги ва “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг ташаббуси билан 300 нафардан зиёд меҳнат фахрийларининг ватанимиз пойтахти — Тошкент шаҳрига саёҳати уюштирилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Эштемир Исматов ҳамроҳлигида сафарга чиққан нуроний ва отахонларда Ўзбек Миллий академик театрида ташкил этилган тантанали тадбир катта таассурот қолдирди. I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” нишони билан тақдирланган бир гуруҳ вилоятимиз вакиллари муносиб тарзда шарафланди.

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқарувининг раиси Шуҳрат Жалилов “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини ўз эгаларига гулдурос қарсаклар остида топширди. Шундан сўнг фахрийлар учун “Имон” спектакли намойиш этилди.

—Юксак ҳурмат,эътибор учун муҳтарам Президентимиздан, ҳукуматимиздан чексиз миннатдормиз, — деди форишлик меҳнат фахрийси Эркин Қозоқов. —Кўксимга “Меҳнат фахрийси” нишони тақиб қўйилганида, қалбим шукроналик ҳислари билан тўлиб тошди.

“Ватан” тўйхонасида бир пиёла чой устида уюштирилган гурунг билан фахрийларнинг Тошкент сафари ниҳоясига етди.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар