Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Янги йилда ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмади

Янги йилда ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмади

04 январь 2019 йил
509
0
Жиззах вилояти вояга етмаганлар ишлари бўйича Ш.Рашидов туман идоралараро комиссияси ва ҳудудий секторлар раҳбарлари ташаббуси билан “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди” шиори остида мурувват тадбири ўтказилди.

Тадбирда ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, жазони ўташ муассасаларида муддатини ўтаётган шахсларнинг оилаларидаги 50 нафарга яқин болага корхона, ташкилотлар, тадбиркор ва фермерлар ҳомийлигида уст-бош ҳамда байрам совғалари топширилди.
3.JPG
Тумандаги Каттақишлоқ қишлоғида яшовчи турмуш ўртоғи вафот этган иккинчи гуруҳ ногирони Қундуз Омоновани уч ёшли ўғли Дилмурод билан фуқаролар йиғинига таклиф этиб Янги йил совғаси ва бош-оёқ кийим совға қилганларида она-боланинг қувончлари оламга сиғмади.
– Бугун ўғлим дунёдаги барча бахтиёр болалар каби хурсанд бўлганини кўриб, бошим осмонга етди, – дейди Қ.Омонова. – Бунинг нақадар қувончли эканини менга ўхшаган меҳрга, эътиборга зор одамларгина англайди. Бизга шундай меҳрни, хурсандчиликни ҳадя этган халқимиздан, давлатимиздан миннатдорман.
5.JPG
Янги йил совғалари Умар қишлоғида яшовчи 7 ёшли Умид Донишов, Қораянтоқ қишлоғилик 14 ёшли Ифтихор Маҳкамов каби барча болалар, уларнинг оила аъзолари қалбини қувончга тўлдирди.
Тадбирда байрам кунлари ўтказилган ушбу хайрли иш Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, албатта, устувор вазифамиз бўлиб қолади” деган фикрларининг амалдаги ифодаси эканлиги эътироф этилди.
12.JPG
– Халқимизнинг эҳтиёжманд одамларни байраму ҳайитларда йўқлаб, меҳр-мурувват кўрсатишдек эзгу қадриятлари тобора мустаҳкамланаётгани жамиятимизнинг катта ютуғидир, – дейди тадбирда иштирок этган “Ўзбекистон қаҳрамони”, тумандаги “Қуёшсевар Парда” фермер хўжалиги раҳбари Парда Зиёдов. – Бу эзгу мақсадни амалга оширишга давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани одамлар орасида меҳр-оқибатни, яхшиликни, эзгуликни кучайтиришга хизмат қилмоқда. Янги йил байрами муносабати билан “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди” хайрия тадбирининг ўтказилиши фақат эҳтиёжманд ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлашгина эмас, элимизни эзгулик ва яхшилик йўлида бирлаштиришга муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.
14.JPG
Янги йилнинг бу тадбири ҳаммага, совға олганларга ҳам, совға берганларга ҳам бирдек қувонч бағишлади.
Т. Бекназаров​, Ж. Ёрбеков​ (сурат)
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар