Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Кичик бизнес субьектлари ва фермер хўжаликлари рахбарлари хамда хисобчилари диққатига!

Кичик бизнес субьектлари ва фермер хўжаликлари рахбарлари хамда хисобчилари диққатига!

29 декабрь 2018 йил
420
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон-сонли фармони Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида:

1.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгилансин.

Давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар:

ўз фаолиятида юқорида кўрсатилган талабни ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилишини таъминласинлар;

ўз вазифалари ва ваколатларининг танқидий таҳлили асосида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ҳамда уларга йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирларни такомиллаштиришга ва уларнинг самарадорлигини оширишга доир асосланган таклифларни икки ой муддатда, белгиланган тартибда киритсинлар;

тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари талаблари қатъий бажарилишини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминласинлар.

Ҳурматли тадбиркорлар. Статистика органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига яратилган шароитлар !

Туман статистика бўлимида ҳар ойнинг охирги икки пайшанбасида тадбиркорлар учун “Очиқ эшиклар” куни ўтказилади.

Мазкур очиқ эшиклар кунида тадбиркорлик  субъектлари вакиллари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига даҳлдор Фармон ва Қарорлар ҳамда статистика соҳасига оид Қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда уларга яратилаётган шарт-шароитлар, ҳисоботларни тўлдиришда юзага келадиган саволлар ҳамда бошқа соҳага даҳлдор бўлган масалалар юзасидан кенг қамровли маълумот ва тушунчаларни оладилар.

Фориш туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар