Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда ис газидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Жиззахда ис газидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

07 январь 2019 йил
639
0

Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олиш борасида амалга оширилган муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрь кунидаги «Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 901-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 6 ноябрь кунидаги 768-сонли қарори қабул қилиниб, комиссия таркиби тузилиб, 21 та ишчи гуруҳлар тузилди.

Гуруҳлар томонидан бугунги кунга қадар 719 маротаба рейдлар ўтказилиб, рейдлар давомида 97 та уй-жой мулкдорлари ширкатларида, 737 маротаба маҳаллаларда, 1148 та кўп қаватли уйлар ва улардаги 16119 та хонадонлар, 891627 та  шахсий аҳоли турар жойлари ҳамда 84 та дала ҳовлиларнинг ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилиб, фуқароларга ёнғинга қарши йўриқнома ва 2800 та эслатмалар тарқатилди.

Афсуски, Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ берган маълумотларга кўра олиб борилаётган ишларга қарамасдан, фуқароларнинг бепарволиги натижасида ноябрь ва декабрь ойларида 7 та ҳолатда 15 нафар фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолати ҳамда 5 та ҳолатда 8 нафар фуқароларнинг заҳарланиб, вафот этиш ҳолати қайд этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар