Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Мирзачўл туманида ёнғин хавфсизлиги қисми фойдаланишга топширилди

Мирзачўл туманида ёнғин хавфсизлиги қисми фойдаланишга топширилди

07 январь 2019 йил
1 237
0

Халқимиз учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастури доирасида Жиззах вилоятининг барча туманларида бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур дастур доирасида Мизачўл тумани “Ғалаба” маҳалласи ҳам янгича кўринишга эга бўлди. Дастур доирасида Мирзачўл тумани ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси 2-касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми қайта таъмирланди.[media=https://youtu.be/iiZlKXy9Ls4]

Айтиб ўтиш керакки, қисмни таъмирлаш учун 497 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиб, қисм ҳудуди янгича кўринишга эга бўлди, шахсий таркиб учун қулай шарт-шароитлар яратилди, барча хоналар замонавий кўринишга келтирилди. Бундан ташқари бўлинмага “ISUZU” шассисидаги янги ёнғин ўчириш автомобили топширилди.

Яратилаётган кенг имкониятлар, қулай, шарт-шароитлар соҳа ходимларининг ўз касбларига бўлган масъулиятини янада ошишига ва улар фаолиятининг самарадорлигини сезиларли ошишига хизмат қилмоқда.

Фаррух АБДУРАХМАНОВ

Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ катта

муҳандиси, катта лейтенант

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар