Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фидоий ходимларнинг ота-оналарига ташаккур билдирилди

Фидоий ходимларнинг ота-оналарига ташаккур билдирилди

08 январь 2019 йил
1 320
0

Жиззах шаҳридаги Юнус Ражабий номли вилоят мусиқали драма театрида ички ишлар ходимларининг ота-оналари иштирокида тантанали тадбир уюштирилди.

Унда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқиб, соҳа вакилларининг мамлакатимизда амалга оширилаётган кўламли ислоҳотлардаги иштирокига тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида фидойилик кўрсатаётган 11 нафар ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди. Шундан сўнг Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлими хонандаларининг концерти ҳамда республика ИИВ Жиззах академик лицейи бадиий жамоасининг композицион дастури намойиш этилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар