Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда Инновацион технологиялар бўйича ярмарка ташкил этилди

Жиззахда Инновацион технологиялар бўйича ярмарка ташкил этилди

25 май 2018 йил
2 164
0

Жиззахда "Инновацион технологияларни жорий қилиш – тараққиёт гарови”мавзусидаярмарка ташкил этилди.

Ярмаркада Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах Политехника институти, Жиззах Енгил саноат КҲК, "Сайилжойи” академик лицейи, Жиззах шаҳар Халқ таълими бўлимигақарашли 8, 25, 27 мактабларининг ёш олимлари ва ўзларинингинновацион ғояларга эга бўлган фаол ўқувчилари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгаши депутатлари,"Микрокредитбанк” АТБ Жиззах вилоят бўлими, "Ҳамкорбанк” Жиззах вилоят филиали маъсулҳодимлари, партиянинг "Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари, партия фаоллари, ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ярмаркани Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раисиОриф Шукуровочиб берар экан, бугунги кунда Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ҳар бир соҳанинг тараққий этишига қаратилган шарт-шароитларнинг яратилиши натижасида қатор имкониятлар, ютуқлар қўлга киритилаётганлигини, қолаверса, инновацион лойиҳаларнинг жорий этилиши, бу борада давлатимиз раҳбари томонидан қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши соҳа ривожи учун хизмат қилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида инновацион технологиялар бўйича кўргазма намойиши бўлиб ўтди. Шундан сўнг соха мутахассислари томонидан талаба ва ўқувчи ёшларнинг берган саволларига атрофлича жоваблар беришди. Ярмаркада фаол қатнашган иштирокчилар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Достон ЗОКИРОВ

Ўзбекистон "Адолат” СДП

вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар