Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига байрамона кайфият улашилди  

Жиззахдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига байрамона кайфият улашилди  

08 январь 2019 йил
642
0

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши  билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги 29-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари “Меҳр-мурувват” тадбири ташкиллаштирилди.

Тадбирни Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берар экан, давлатимизда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар, кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида сўз юритди.

Қолаверса, бу ерда тарбияланаётган меҳрга ва эътиборга муҳтож болажонлар учун кўрсатилаётган бундай эътибордан уларнинг мурғак кўнгли тоғдек кўтарилишини, ва бу ишлар уларнинг келажакдаги фаолиятида ўз самарасини кўрсатишини таъкидлади.

- Мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларга яратиб берилаётган кенг имкониятлардан меҳрибонлик уйида тарбияланаётган ёшлар ҳам унумли фойдаланиб келишмоқда. Бунинг исботини уларнинг таълим олиш жараёнидан, спорт ва турли ҳил тўгараклардаги иштирокидан билишимиз мумкин. – дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати О.Шукуров.

Шунингдек, тадбирда болажонлар ўзларининг бадиий чиқишлари  билан йиғилганларнинг қувончига қувонч қўшди. Ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган ўқув қуроллари ва янги йил муносабати билан берилган эсдалик совғалар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига шодлик улашди.

Достон ЗОКИРОВ

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар